Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Июль 2021

“Қибрай шароб” МЧЖ устав капиталидаги 100,0 фоиз улушни сотиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ (кейинги ўринларда – UzAssets ёки Сотувчи) “Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқит институтининг Қибрай шароб илмий экспериментал корхонаси” МЧЖ (кейинги ўринларда – Компания ёки Қибрай шароб) устав капиталидаги 100,0 фоиз улушни рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув).

Мазкур Битим доирасида, халқаро миқёсда тан олинган консалтинг компанияларидан келиб тушган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали Сирдарё Винони хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида KPMG компанияси (кейинги ўринларда – Маслаҳатчи) танлаб олинган.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

  • “Қибрай Шароб” МЧЖ аввал академик М.Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти таркибига кирган бўлиб, алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади;
  • Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 600 минг декалитрни ташкил этади, 2020 йилда қувватлардан фойдаланиш 63 фоизни ташкил этди;
  • Заводнинг умумий майдони 7,0 га, Тошкент вилояти Қибрай туманида. Компаниянинг узумзорлари 20 гектарни ташкил этади;
  • Ходимларнинг умумий сони 196 кишини ташкил қилади;
  • Компания фаолияти 2021 йил 4 январда берилган иккита доимий лицензиялар асосида олиб борилмоқда: ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ва вино материаллари ишлаб чиқариш учун лицензиялар.

Қуйидаги ҳавола орқали Компания тўғрисида қўшимча маълумот олиш мумкин: http://www.uz-assets.uz 

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён манфаатдор талабгорлардан таклифларни қабул қилиш ва манфаатдор иштирокчиларнинг бир ёки бир нечтаси билан кейинги музокаралардан иборат бўлади.

Иштирокчиларга ўзбек, рус ёки инглиз тилларидаги хат шаклида ўз қизиқишини билдириши (аризачининг ихтиёрига кўра, аммо рус ёки ўзбек тилларида тайёрланган хат инглиз тилидаги хат билан юборилиши лозим) ва қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда юбориш сўралади:

Битимни, шунингдек операцион фаолиятни ўз ва / ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имконияти;

муассислар ва бенефициарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ва терговларнинг мавжуд эмаслиги, Харидорнинг мансабдор шахсларининг исмлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларига киритилмаган бўлиши;

“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли Қонунига (2019 йил 15 январдаги таҳририда) риоя қилиниш;

Аризалар ва санаб ўтилган ҳужжатларнинг тақдим этилиши Иштирокчига Ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда – ОЭБ)ни имзолаганидан сўнг, виртуал маълумотлар хонасига кириш ҳамда KPMG томонидан тайёрланган “Қибрай  шароб” тўғрисидаги маълумотларни батафсил ўрганиш имкониятини беради. Шу билан бирга, Аризалар ва мажбурий таклифларни топширишнинг охирги муддати 2021 йил 25 август куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача этиб белгиланади.

Аризалар ва мажбурий таклифлар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: a.mukhamatkulov@uz-assets.uzdkalazhanov@kpmg.kzannakireeva@kpmg.russandykbayeva@kpmg.kz.

Аризалар бериш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

UzAssets жалб қилинган Маслаҳатчи билан биргаликда Компанияни сотиш жараёнини шаффоф, профессионал ва муваффақиятли ташкил этиш учун барча зарур чораларни кўради.

Қабул қилинган таклифлар асосида UzAssets икки ҳафта ичида музокараларга қабул қилинган инвесторлар рўйхатини аниқлайди, улар танлов натижалари тўғрисида шахсан хабардор қилинади.

Ушбу босқичда Иштирокчиларга олди-сотди шартномаси лойиҳаси (Шартнома) тақдим этилади ва Битимни амалга ошириш шартлари муҳокама қилинади.

Музокаралар давомида нарх таклифи ва Шартнома бандлари бўйича келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Сотувчи ғолибни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Битимни тузишга таклиф қилади.

Қўшимча шартлар

UzAssets сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган UzAssets, Компания ва KPMGнинг Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. UzAssets ва KPMG ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки UzAssets, Компания ва KPMG томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади;

(v) Компаниянинг минимал сотиш нархини маълум қилиш;

(vi) жараён ҳақида қўшимча маълумот ёки тушунтиришлар олиш учун  a.mukhamatkulov@uz-assets.uzdkalazhanov@kpmg.kzSSandykbayeva@kpmg.kz вa annakireeva@kpmg.ru электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкин.

283 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech