Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2020

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ, САМАРАЛИ БОШҚАРУВ ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ — СУМА ЧАКРАБАРТИ БИЛАН УЧРАШДИ

Унда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этилди. Шунингдек, давлат корхоналарида корпоратив бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Ўз навбатида, Агентлик директори томонидан жорий йил 27 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг моҳияти, мамлакат иқтисодиётига таъсири, бу билан давлат активларини хусусийлаштириш дастури тасдиқланганлиги ҳамда 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат корхоналарини бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ишлаб чиқилаётганлиги илгари сурилди.

Шунингдек, Агентлик ва халқаро молия институтлари, жумладан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик, уларнинг техник кўмаклари ёрдамида ишлаб чиқилаётган “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун, “Давлат мулкини бошқариш тўғрсида”ги янги Қонун, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрсида”ги янги Қонун ҳамда давлат корхоналарининг кузатув кенгашларига мустақил аъзоларни жалб қилиш тўғрисидаги Низом лойиҳалари бўйича маълумотлар илгари сурилди.

1286 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech