Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Декабрь 2021

«Фарғонаазот» АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги "Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4992-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги” ёки “Сотувчи”) "Фарғонаазот" АЖ (кейинги ўринларда – “Компания” ёки “Фарғонаазот”) устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини музокаралар учун оммавий таклиф сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда - Битим).

Deloitte компанияси ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади. Шунингдек, Халқаро Молия Корпорацияси (кейинги ўринларда “ХМК”) томонидан лойиҳага ёрдам бериши кутилмоқда.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда минерал азотли ўғитлар, дефолиантлар ва целлюлоза ацетатлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона 3 та асосий комплексга бўлинган:

  • Минерал ўғитларни ишлаб чиқариш: АМ-76 кенг кўламли аммиак агрегати, концентрацияланмаган АК-72М азот кислота ва АS-72М аммиакли селитра ишлаб чиқариш, карбамид ишлаб чиқариш;
  • Натрий хлор ва магний хлорат дефолиантини ишлаб чиқариш;
  • Ацетат толаси ва целлюлозанинг мураккаб эфирларини ишлаб чиқариш.

Бундан ташқари, азот-фосфор ўғитлари AFO, КАS суюқ ўғити, суюлтирилган азот-калцийли ўғит, "Darmon" иссиқхона хўжаликлари учун ўғитлар, натрий нитрати, натрий бикарбонати, полиэтилен пакетлар, минерал ўғитларни контейнерлар билан таъминлаш учун полиэтилен қоплар ва бошқа цехлар мавжуд. Корхонанинг жами ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,8 миллион тонна ўғитни ташкил қилади.

Компаниянинг молиявий натижалари юқори ижобий динамикани кўрсатмоқда. 2020 йил якуни бўйича Компаниянинг соф фойдаси 292,6 миллиард сўм (2019-йилда 220 миллиард сўм)ни ташкил этган, 2021-йил якунига мувофиқ мазкур кўрсаткичнинг ўсиши кутилмоқда. Бу янгиланган кўрсаткичларда акс эттирилади ва электрон маълумотлар хонасига (VDR) юкланади ва маълумотни ошкор қилмаслик тўғрисидаги битимлар (NDA) тузган потенциал инвесторлар учун кейин тақдим этилади.

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган рақобат муҳити асосида ташкил этилган. Хозирда, манфаатдор иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан ўз қизиқиши билдириши тўғрисидаги аризасини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот
  2. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  3. Охирги 3 йил учун аудит қилинган консолидацияланган молиявий ҳисобот;
  4. Барча акциядорлар (ва уларнинг эгалик манфаатлари) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза (Express of interest) иштирокчининг хоҳишига кўра рус ёки ўзбек тилларида тайёрланиши мумкин, мажбурий инглиз тилига таржимаси билан. Барча иштирокчилар потенциал иштирокчилар реестрига киритилади ва кейинги босқичлар ҳақида хабардор қилинади.

Қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризанинг тақдим этилишиниинг охирги муддати – 2022-йил 18-февраль Тошкент вақти билан соат 18:00 дан кечиктирмай қуйидаги Deloitte электрон почта манзилларига юборилиши лозим:

anagurnyi@deloitte.ru, azhetenova@deloitte.kz, rmukhametshin@deloitte.uz.

Ариза топшириш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Компания, Deloitte ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Deloitte ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Агентлик, Компания ва Deloitte томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

 

1537 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech