Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июнь 2021

Энди ер фақат аукцион орқали сотилади ёки ижарага берилади

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор (https://t.me/qurbonova_a/3988) бўлиб ўтмоқда.

«6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб (https://t.me/qurbonova_a/3989) қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

«Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

302 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech