Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Июль 2021

“Демонополизация ва давлат мулкини хусусийлаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати

Бугун Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда “Демонополизация ва давлат мулкини хусусийлаштириш масалалари” бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Сенатнинг Бьюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзолари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъуллари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати пандемия талабларидан келиб чиқиб, zoom платформаси орқали ҳам олиб борилди.

Қайд этилганидек, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, хусусий мулк ролини янада мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни амалга оширишдир.

Таъкидлаш лозимки, давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш ҳамда хусусий сектор иштрокини кенгайтириш ва амалда давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш учун, халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этиш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан вазифалар белгиланди ва бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилиниб, 556 та давлат активи хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва жозибадорлигини оширган ҳолда хусусий секторга тўлиқлигича оммавий савдолар орқали сотилиши ҳамда агентлик томонидан 39 та корхонада корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этган ҳолда уларнинг операцион самарадорлигини оширилиши белгиланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йилдаги 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” Фармони билан 29 та йирик давлат активи, жумладан, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ, “Белдирсой”, “Чорвақ”, “Сижжак” дам олиш масканлари, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси, “Пойтахт” бизнес мажмуаси ва бошқа давлат активларини сотиш кўзда тутилган.

Фармонлар ижроси юзасидан бугунги кунда 541 та давлат улуши мавжуд корхонанинг 247 таси 2,3 трлн сўм қийматда савдога чиқарилиб, шундан, 115 таси 611,2 млрд сўмга сотилди.

Шу билан бирга, “Соса-соlа Ичимлиги” корхонаси, “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахт банк” тижорат банклари, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Кварц”, “Трест-12” корхоналари ва “Кафолат” суғурта компаниясининг давлат улушларини сотиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини таслиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан “сот ёки тушунтир” тамойили амалиётга жорий этилади. Натижада давлат иштирокидаги корхоналар сони 2021 йил якунига қадар 25 фоизга қисқариши режалаштирилган.

Давра суҳбатида корпоратив бошқарув, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш ва соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, фикр алмашиш ва замонавий ёндашув ҳамда усуллар асосида агентлик фаолиятини ташкил этишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича эксперт Кенгашини тузиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонунларини ишлаб чиқиш ҳамда аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали давлат функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш асосида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва самарали рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш таклифлари ўртага ташланди.

Ахборот ва PR хизмати

1154 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech