Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Январь 2022

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни натижаси тўғрисида АХБОРОТ

 

Тегишли хусусийлаштириш дастурига кўра, Nokis vinozavodi АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз улушни хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси мазкур жамият устав капиталидаги акция пакетини “Qarataw sawda bazasi” МЧЖга 17,5 млрд. сўм харид қиймати ҳамда 3,4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилгани тўғрисида Баёнот берди (батафсил).

Шунингдек, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди.

Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

“Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

“Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони талабларига кўра, “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар Дирекция билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилинади.

2695 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech