Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Май 2021

Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эьлон қилди

Мамлакатимизда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаоллиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарори билан давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу корхоналарнинг асосий молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари мониторингини олиб бориш мақсад қилинган. Унга кўра, ҳар бир корхона ҳисоботларини Давактив агентлиги сайтига жойлаштириш орқали мониторингини олиб бориш белгиланган.

2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, ҳисобот топширган 1903 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати шакллантирилди."Олмалиқ кон-металлургия заводи" АЖ энг кўп соф фойда олган корхона, "Ўзтрансгаз" АЖ эса, зарар кўриб ишлаган корхона деб топилди.

Шунингдек, Агентлик томонидан давлат иштирокидаги корхоналар молиявий хисоботларини умумлаштириш мақсадида бошқа органлар билан электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

Давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Давактив агентлиги расмий сайти орқали танишишингиз мумкин.

2771 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech