Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Октябрь 2021

Давактив агентлиги марказий аппарати Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш департаментига жалб этиладиган баҳоловчи мутахассислар бўйича эълон

  1. Баҳолаш фаолияти билан боғлиқ масалалари бўйича баҳоловчи мутахассислар шартнома асосида жалб этилади.

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Молия, иқтисодиёт, техник ёки юридик соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти ҳамда давлат мулкини бошқариш, хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув соҳалари бўйича тушунчага эга бўлиши
    ва мазкур соҳаларга оид қонунчилик талабларини мукаммал билиши;
  3. Баҳолаш соҳасида, баҳоловчи лавозимида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  4. Барча турдаги баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш амалиётига эга бўлиш;
  5. Ҳалқаро баҳолаш стандартлари ва Ягона мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларини муккамал билиш;
  6. Баҳолаш соҳасида хорижий сертификатларга эга бўлиши (юқори баҳоланади);
  7. Давлат тилини, шунингдек, хорижий тиллар, жумладан, рус тилини пухта билиш (ингилиз тили юқори баҳоланади);
  8. Microsoft Word, Excel, PowerPoint ва CoralDRAW каби дастурларда мукаммал ишлаш.

Вазифалар:

  1. Баҳолаш соҳасини ривожлантириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мазкур соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича асосланган таклифлар бериш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
  2. Баҳолаш фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича асосланган таклифларни киритиш.
  3. Кўчар, кўчмас мулкларни ва бизнесни баҳолаш бўйича тузилаган баҳолаш ҳисоботларини ва баҳолаш ҳисоботлари юзасидан амалга оширилган экспертизаларни ўрганиш, тахлил қилиш ва улар бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш.
  4. Вазирлик, идоралар ва юридик шахслар мурожаатлари асосида баҳолаш фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчилик талаблари доирасида жавоб хатларини тайёрлаш ва тегишли хулосалар бериш.
  5. Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш ва баҳолаш фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш.
  6. Баҳолаш соҳасида фаолият юритувчи жамоат ташкилотлари ҳамда мазкур соҳада таълим берувчи ўқув марказлар билан хамкорлик фаолиятини юритиш.
  7. Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини амалиётга жорий этиш бўйича баҳоловчи ташкилотлар билан хамкорлик қилиш ва доимий равишда мазкур платформани такомиллаштириш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш.

Хақ тўлаш:

Жалб этиладиган баҳоловчи мутахассисларга ойлик маоши шартнома асосида тўланади.

Кунлик иш тартиби:

Иш берувчи билан кешилган ҳолда.

Мазкур эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 2021 йил 13 октябрдан бошланади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 30 октябрь 13-00 гача.

 

Номзодлар Info@davaktiv.uz ва M.Mirkamalov@davaktiv.uz электрон манзилларга:

  1. Конкурсда қатнашиш тўғрисида ариза (қайси лавозим, қайси ҳудуддан вакил бўлиши кўрсатилиши лозим);
  2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (Паспорт ёки ID карта);
  3. Маълумотини тасдиқловчи диплом нусхаси;
  4. Баҳолаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (малака сертификати) нусхаси;
  5. Меҳнат стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  6. Объективка – маълумотнома;
  7. Малакага доир қўшимча ҳужжатлар, агар мавжуд бўлса.

 

Тақдим этилган ҳужжатларга асосан дастлабки босқичдан ўтган номзодлар билан суҳбат алоҳида белгиланган муддатда бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Эслатма: Тақдим этилган ҳужжатлар талабларга мос келмаса кўриб чиқилмаслиги ва бу ҳақда номзодларга хабарнома юбориш Агентлик зиммасига кирмайди. Шунингдек номзодлар бирламчи ҳужжатлар нусхалари билан конкурсда қатнашган тақдирда ҳам меҳнат шартномаси имзолангунга қадар ҳужжатларда камчилик аниқланганда конкурсдан четлаштирилишини маълум қиламиз.

Мурожаат учун телефонлар: 71-259-20-19 ва 71-259-20-10

373 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech