Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Сентябрь 2023

Давактив ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган давлат фуқаролик хизматчилари ўқув-семинари ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлигида жорий йил 21 сентябрь куни Давактив агентлиги директори ўринбосари М.Кадиров бошчилигида марказий аппарат, таркибий тузилмалар ва ҳудудий бошқармалар ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган давлат фуқаролик хизматчилари ўқув-семинари ўтказилди.

Семинар маърузачилари сифатида Жамоат хавфсизлиги университети кафедра раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор Шерзод Зулфикаров, шу университетнинг кафедра раҳбари, юридик фанлар доктори, доцент Мирғолиб Нурматов ва Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Хуршид Ботиров иштирок этди. 

Эслатиб ўтиш жоизки, Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини бериши таъкидлаб ўтилди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши мустаҳкамланди. Бу ҳол товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишини ноқонуний чеклашни олдини олишга ва  меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракатига мустаҳкам пойдевордир.

Шунингдек, Янги Конституция қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Шу билан бирга, Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилди. Ушбу норма янги Конституциямиздаги ҳақиқий инқилобий янгиликлардан бири сифатида мулкчилик муносабатларидаги бўшлиқни тўлдирганлиги айтиб ўтилди.

Маълумотларга бой тадбир якунида иштирокчилар янги таҳрирдаги Конституция бўйича барча қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

891 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech