Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Июль 2023

Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан хусусийлаштириш жараёнларида ҳамкорлик ўрнатилди

Жорий йил 20 июль куни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси (кейинги ўринларда – ICIECбош директори Усама Каисси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандум томонлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ишонч тамойилларига мувофиқ тузилган бўлиб, унинг доирасида савдо, инвестициялар, хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасида малака ва тажрибани ошириш мақсадида ахборот алмашиш йўналишида ҳамкорлик амалга оширилади.

Шу билан бирга, Меморандум хусусийлаштириш соҳасида ҳамкорликка, хусусан, ICIEC мижозлари базаси ва йирик тадбиркорлар ўртасида Ўзбекистонда хусусийлаштирилаётган давлат активлари тўғрисида реклама кампанияларини ўтказиш орқали салоҳиятли инвесторларни жалб қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бундан ташқари, Меморандум билан Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув жараёнларини ривожлантиришни амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган жараённи бошлаш режалаштирилган. Хусусан, семинарлар, ишчи учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, ҳар икки томон вакилларининг долзарб масалалар ва келишилган мавзулар бўйича ўзаро ташрифлари ва суҳбатлар кўринишида барча зарур ёрдам кўрсатилади. Зарур ҳолларда ўзаро келишувга кўра бошқа муассасалар вакиллари ҳам ахборот ва тажриба алмашишда иштирок этишлари мумкин.

Маълумот учун:

Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси - экспорт ва кредит суғуртаси ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг аъзоси бўлиб, бош қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. ICIEC аъзо мамлакатларнинг иқтисодий фаолияти ёки лойиҳаларига тааллуқли савдони молиялаштириш ва инвестиция операцияларининг барча синфлари учун турли суғурта маҳсулотларини фаол етказиб берувчи ташкилот ҳисобланади.

1525 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech