Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Июнь 2022

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштирган фуқароларга ордерлар ва эсдалик совғалари топширилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланган.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг “YERХUSUSIYLASHTIRISH” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш учун мурожаатлар келиб тушиш бошланди.

Шунга кўра, юртимизда биринчилардан бўлиб ўз мулкининг ҳақиқий эгасига айланган 4 нафар фуқароларга ва "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали савдоларда қатнашиб, ғолиб бўлган тадбиркорга Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиковнинг эсдалик совғалари ва табрик йўлланмалари тантанали равишда топширилди.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти

4 нафар фуқароларнинг тегишли аризаларига мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган ер участкаларига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари расмийлаштирилди ва топширилди.

Сирдарё вилояти

Жиззах вилояти

Шаффоф “E-auksion” электрон аукцион савдоларида иштирок этиб ғолиб бўлган “SAM-MAROQAND-OIL” МЧЖ раҳбарига ер участкаси учун биринчи рақамли “Ер участкасига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери” берилди.

Самарқанд вилояти

Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида бошланган ислоҳотлардан дастлабки самараси соҳиби бўлган фуқароларни самимий муборакбод этиш билан бирга фаолиятларида омад ва зафарлар тилайди!

Фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали шаффоф савдоларда иштирок этишга ҳамда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонига мулк ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

2459 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech