Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Август 2021

БАА ишбилармон доира вакилларига хусусийлаштириш жараёнлари ва бизнес учун мавжуд имкониятлар таништирилди

25 август куни Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси - Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирни ўз нутқлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тука Аль Марри очиб бердилар.

Бизнес форумда, шунингдек, Давлат активалирини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи Акрам Мухаматкулов иштирок этди. Ўз нутқи давомида А.Мухаматкулов Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги сўнгги маълумотларни меҳмонлар билан бўлишди. Унга кўра Ўзбекистон иқтисодиётида давлат ролининг трансформацияланиши биринчи навбатда давлат активлари ва корхоналарини тўлиқ ёки қисман хусусийлаштириш йўли билан амалга оширилади. Шунингдек, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони икки ярим мингдан ошишини ва уларнинг аксарияти уларга берилган имтиёз ва афзалликга қарамай самарасиз ишлаётганини айтиб ўтди. Ваҳоланки кўп ҳолларда давлат корхоналари хусусий корхоналарга нисбатан устунликка эга эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, хусусийлаширишга доир бўлган қуйидаги 3 та фактларга урғу берилди:

- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш орқали рақобатбардош бозор муҳити ривожланади;

- маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ишончи очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш жараёнлари билан қозонилади;

- трансформация орқали давлат корхоналарининг жозибадорлиги оширилади.

Маърузалардан сўнг, Ўзбекистон ва БАА тадбиркор ва ишбилармонлари «B2B», «G2G» ва «G2B» форматдаги учрашувларни ўтказдилар.

695 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech