Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Сентябрь 2023

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консультант танлаб олинди

Давактив агентлигининг “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда ­- Актив) хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда – Консультант) жалб этиш юзасидан танлов эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида 7 та маҳаллий ва халқаро профессионал консалтинг компанияларидан таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида, фаолият соҳасида амалга оширган юқори даражадаги лойиҳалари, лойиҳа доирасида жалб қилинадиган профессионал жамоасининг малакаси ҳамда энг мақбул нарх таклифини билдирган "Alkes Research" компанияси “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖнинг устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консультант сифатида танланди.

Консультант қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Ўзбекистонда ва минтақада соҳани ривожлантиришдаги шароитларни ва темир йўл контейнер ташиш ва бошқа тегишли хизматлар бозорининг таҳлили;
  • Активнинг ҳар томонлама (солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва экологик) чуқур таҳлилини ўтказиш (due diligence);
  • оптимал маркетинг стратегияси бўйича тавсиялар, маркетинг материалларини тайёрлаш (тизер, инфо-меморандум, жараён ҳолати бўйича хат ва бошқалар) ва инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш;
  • Активни хусусийлаштиришга қаратилган барча чораларни кўриш, жумладан, виртуал маълумотлар хонаси (VDR)ни ташкил этиш,  олди-сотди шартнома лойиҳасини (ўзбек тилига таржимаси билан, керак бўлса рус ва инглиз тилларида ҳам) тайёрлаш билан бирга сотиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш.

Давактив агентлиги "Alkes research" компанияси билан биргаликда жараённи очиқ, шаффоф ва рақобат тамойилларига асосланган савдо механизмларига мувофиқ ташкил этишнинг барча чораларини кўради ҳамда жараённинг ҳар бир босқичи тўғрисида оммага ахборот бериб борилишини таъминлайди.

1464 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech