Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Апрель 2022

Давлат активларини бошқариш агентлигининг марказий аппаратидаги раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 15 апрелдаги тегишли буйруқларига мувофиқ марказий аппаратидаги раҳбарлик лавозимларига қатор тайинловлар амалга оширилди.

 

Аминов Рустам Анварович – Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Р. Аминов бунга қадар Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Тураев Фарход Батирович - Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,  давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Ф.Тураев бунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Мультимедиа студияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Маматов Одилжон Абдуғапарович – Давлат активларини бошқариш агентлигининг Мулкдор ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

О. Маматов бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Тўхтасинов Ўткир Толибжон ўғли – Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат муассасаларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ў. Тўхтасинов бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Йирик давлат активларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш департаментининг Қурилиш, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилма активларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

 

4136 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech