Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Ноябрь 2021

“JIZZAX PLASTMASSA” АЖнинг акциялар пакетини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ (кейинги ўринларда – UzAssets ёки Сотувчи) “Jizzax Plastmassa” АЖ (кейинги ўринларда – Компания ёки JPM) устав капиталидаги 85,84 фоиз акциялар пакетларини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим). Мазкур Битим доирасида, маслаҳатчи сифатида Grant Thornton компанияси (кейинги ўринларда – Маслаҳатчи) танлаб олинган.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

Корхона Жиззах шаҳрининг жануби-шарқий қисмида, темир ва автомобил йўллари туташувлари чорраҳасида жойлашган. Корхона 1972 йилда ишга туширилган ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича собиқ Совет Иттифоқининг ўхшаш профилдаги тўртта йирик заводлари орасида иккинчи ўринни эгаллаган.

2000-йилларнинг бошларига қадар Компания Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқлари учун плёнка ва қувурларнинг ягона/асосий етказиб берувчиси бўлган, шунингдек истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳам мавжуд. Компаниянинг ишлаб чиқариш ва маъмурий объектлари замонавий ва кенг саноат инфратузилмасига эга 12,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу қисқа вақт ичида қўшимча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 4-мартдаги “2015 — 2019 йилларда таркибий қайта ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПФ-4707-сон Фармонига мувофиқ, корхонада “3000 мм кенгликдаги полиэтилен плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “НД 50 ÷ 250 мм ва НД 710 ÷ 1200 мм полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари амалга оширилган.

Қурилиш, сув таъминоти ва канализация тизимларида турли диаметрли полиэтилен қувурлардан фойдаланадиган асосий истеъмолчилар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошидаги пудратчилардир. Полиэтилен қувурларни ишлаб чиқариш жараёнида, асосан, Шўртан ва Устюрт газ-кимё заводларида ишлаб чиқарилган хомашё (полиэтилен гранулалар) ишлатилади.

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси” 2017 йилда Компания томонидан қўлланиладиган илғор менежмент даражасини эътироф этган ҳолда менежмент тизимларининг ISO 9001:2015 ва OHSAS 18001:2007 стандартларига мувофиқлик сертификатларини берди.

Компания маҳсулотлари Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонга муваффақиятли сотилмоқда. Компания Европа, Яқин Шарқ, Россия Федерацияси ва Туркиянинг ихтисослашган инвесторлари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш орқали маҳсулот турларини кўпайтиришга фаол сармоя киритмоқда.

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган рақобат асосида ташкил этилган. Жараён икки босқичдан иборат.

Компанияни сотиб олишга қизиқиш билдирган Талабгорлардан ўз мурожаатларини, қизиқиш истаги тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда – Ариза) ва ушбу эълоннинг иловасида кўрсатилган маълумотлар билан бирга тақдим этишлари сўралади. Мурожаатлар 2021 йил 20 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00га қадар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши лозим: obidjan.azimbaev@uz.gt.com, nematulla.karimov@uz.gt.com ва sh.saidniyozov@uz-assets.uz.

Маслаҳатчи, Талабгорлар Аризаларида кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини Эълонда белгиланган талабларга мувофиқлиги билан солиштиради. Маслаҳатчи ва Сотувчи, ўз хоҳишига кўра, тақдим этилган Ариза ёки унинг иловаларига аниқлик киритадиган қўшимча маълумотларни талаб қилиши мумкин.

Келиб тушган Аризаларга асосланиб, Сотувчи Маслаҳатчининг тавсияси асосида Битимнинг кейинги босқичига рухсат этилган Иштирокчилар рўйхатини(Short-List) аниқлайди. Рухсат этилган талабгорларга танлов натижалари тўғрисида шахсан хабар берилади. Ушбу рўйхат аниқланган кунга қадар, Сотувчи ҳар қандай Аризаларни ўз хоҳишига кўра қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Битимнинг кейинги босқичига ўтказилган иштирокчилардан, Талабгорнинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзилига юборилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда-“NDA”) имзоланиши сўралади.

Ушбу босқичга ўтказилган ва NDAни имзолаган иштирокчилар виртуал маълумотлар хонасига (кейинги ўринларда – Виртуал хона) кириш, Компания объектларига ташриф буюриш, шунингдек Компания менежментига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар. Ушбу босқич якунларига кўра, Иштирокчилар мажбурий таклифларини (кейинги ўринларда - "МТ"), ҳамда зарурат бўлганда, Сотувчининг талабига биноан бошқа талабларга риоя этилиши тўғрисида ёзма тасдиқни, шунингдек, музокаралар босқичида ҳам муҳокама қилиниши мумкин бўлган Олди-сотди шартномаси лойиҳаси бўйича шарҳларини тақдим этишлари керак бўлади.

Мажбурий таклифларни олгандан сўнг, Сотувчи икки ҳафта ичида, Маслаҳатчи билан биргаликда, Битимнинг қийматини максимал даражада ошириш учун, бир ёки бир нечта иштирокчи билан, уларнинг таклифларининг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиш учун қўшимча индивидуал музокаралар ўтказиш тўғрисида қарор қилади. Музокаралар муддат бўйича чекланмайди.

Музокаралар давомида нарх таклифи ва олди-сотди шартномасининг келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Сотувчи ғолибни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шу жумладан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқ Битим тузишга таклиф қилади.

Эълонга илова

Битимда қатнашиш учун Талабгор томонидан Ариза тақдим этилишида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

шунингдек, аризага қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

  • Битимни, шунингдек Компаниянинг операцион фаолиятини ўз ва/ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имконияти мавжудлиги тўғрисида;
  • сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг шунга ўхшаш рўйхатларида харидор мансабдор шахсларининг исмлари бўлмаслиги, таъсисчилар ва бенефициарларга нисбатан жиноят иши ва тергов ўтказилмаганлиги тўғрисида;
  • “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя қилиши тўғрисида.

Дисклеймер

UzAssets сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган UzAssets, Компания ва Grant Thorntonнинг Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. UzAssets ва Grant Thornton ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки UzAssets, Компания ва Grant Thornton томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади;

(v) жараён ҳақида қўшимча маълумот ёки тушунтиришлар олиш учун obidjan.azimbaev@uz.gt.com, nematulla.karimov@uz.gt.com ва sh.saidniyozov@uz-assets.uz электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкин.

3747 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech