Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Апрель 2022

“Агрегат заводи” АЖ ва “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўшаётган бино-иншоотлари бўйича савдо жараёнларининг натижалари тўғрисида эълон

"E-auksion" электрон савдо платформаси орқали давлат активлари, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкаларини сотиб олишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Бугун, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган “Агрегат заводи” АЖ ва унинг таъсисчилигидаги “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўшаётган бино ва иншоотлари бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида ўзаро рақобат муҳити асосида муросасиз баҳс борди.

Бошланғич нархи 130,5 млрд. сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб 208,7 млрд. сўмга сотилди.

Савдода “Build Power” МЧЖ ғолиби деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 ноябрдаги ПҚ–7-сон қарорига асосан, мазкур давлат активи “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган.

Ушбу давлат активи корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчириб ўтилиши сабабли савдога қўйилган ва сотишдан тушадиган маблағлар ушбу корхоналарнинг кўчириш,  янги бино ва иншоотлар барпо этиш ҳамда модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади.

2439 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech