Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Декабрь 2022

Айрим ижтимоий тармоқларда “Ангрен нефтбазаси” хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда “Ангрен нефтбазаси” деб таъкидланаётган объект аслида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ балансида бўлган Ангрен шаҳрида жойлашган “Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш терминали” ҳисобланади.

Ангрендаги мазкур “Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш терминали” Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи эҳтиёжлари учун ташиб келтириладиган нефть маҳсулотлари хом-ашёси ва реализация учун юбориладиган бензин ва дизель ёқилғисини вақтинча сақлаш омбори ҳисобланади.

Маълумки, Давактив агентлиги томонидан жорий йилнинг 22 май куни хабар берилганидек, очиқ ва ошкора ҳамда халқаро профессионал компанияни жалб этган ҳолда ўтказилган хусусийлаштириш жараёнида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи устав капиталидаги” 100 фоиз давлат улуши “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 100 млн. АҚШ доллари қийматида тўлов ва 380 млн. АҚШ долларлик инвестиция мажбурияти ҳамда ижтимоий мажбуриятларни (иш ўринларини қисқартирмаслик ва иш ҳақи миқдорини камайтирмаслик) бажариш ҳисобига сотилган.

620 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech