Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Декабрь 2023

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган тадбир

Барчамизга маълумки 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган умумҳалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигида директор ўринбосари М.Кадиров бошчилигида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент давлат юридик университети кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Эсанова Замира Нормуротовна ва шу кафедра мудири, юридик фанлар номзоди Хабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич ўз маърузаси билан иштирок этдилар.

Маърузачилар янгиланган Конституция мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар тўғрисида сўз олиб боришди. Шунингдек, Давактив агентлиги ходимлари сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли билан танишди.

Бундан ташқари “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги очиб берилди. Шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти кенг ёритиб берилди.

Тадбир сўнгида Давактив агентлиги марказий аппарат ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари ўзини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб олди.

1263 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech