563 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 100,2 млрд сўм бўлган 356 та лот 142,8 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 16,6 млрд сўм
- сотилган нархи 33,6 млрд сўм
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 9,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги маъмурий бино (инвентарлар билан бирга) 25,7 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулки ижараси:
- сони 73 та
- бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
- сотилган нархи 4,1 млрд сўм
Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 159,8 млн сўм бўлган Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл харакати хавфсизлиги хизмати балансидаги иншоот 463,5 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 135 та
- бошланғич нархи 56,9 млрд сўм
- сотилган нархи 79,6 млрд сўм
- ер майдони 14,5 га
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 18,8 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 35 сотих ер участкаси 28,2 млрд сўмга сотилди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан бошланғич нархи 338,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 1,4 млрд сўмга сотилди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан бошланғич нархи 130,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 2,5 сотих ер участкаси 650 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 20 та
- бошланғич нарх 106 млн сўм
- сотилган нарх 126 млн сўм
- ер майдони 114,5 га
Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:
- сони 92 та
- бошланғич нархи 20,9 млрд сўм
- сотилган нархи 22,1 млрд сўм
Навоий вилояти Кармана туманидан бошланғич нархи 9 млрд сўм бўлган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси 9,2 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 367 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,6 трлн сўм бўлган 145 669 та лот савдога қўйилган.