Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Май 2024

6 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

342 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 89,4 млрд сўм бўлган 3 925 та лот 146,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 47 та
  • бошланғич нархи 42,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 48,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган бошланғич нархи 504,3 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 554,7 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 10,9 млрд сўм бўлган «Янгийўлқурилиш» МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 11,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 307 млн сўм
  • сотилган нархи 532 млн сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 40,3 млн сўм бўлган “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ балансидаги терминалнинг бўш майдони 68,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 157 та
  • бошланғич нархи 4,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,4 млрд сўм
  • ер майдони 15,2 га

Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 46,2 млн сўм бўлган қандолатчилик заводи қуриш учун 3 сотих ер участкаси 508 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 3 440 та
  • бошланғич нархи 15,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 28,4 млрд сўм
  • ер майдони 1 586,9 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 76 та
  • бошланғич нархи 20,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 34,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидан бошланғич нархи 6,8 млрд сўм бўлган савдо ва маиший хизмат хоналари 16,4 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 5 461 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,5 трлн сўм бўлган 188 277 та лот савдога қўйилган.

675 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech