Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Июнь 2024

6 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

446 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 51,9 млрд сўм бўлган 677 та лот 209,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 37 та
  • бошланғич нархи 11,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 15 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган бошланғич нархи 959,8 млн сўм бўлган "Работ нон инвест" МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 437 млн сўм
  • сотилган нархи 615 млн сўм

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 7,7 млн сўм бўлган Туман тиббиёт бирлашмаси балансидаги бўш турган бино 92,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 175 та
  • бошланғич нархи 25,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 175 млрд сўм
  • ер майдони 20,2 га

Қашқадарё вилояти Қарши туманидан бошланғич нархи 43,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 200,2 млн сўмга сотилди.

Навоий вилояти Конимех туманидан бошланғич нархи 15 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,6 сотих ер участкаси 102,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 275 та
  • бошланғич нарх 619 млн сўм
  • сотилган нарх 1,8 млрд сўм
  • ер майдони 158 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 74 та
  • бошланғич нархи 11,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 14 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 800 млн сўм бўлган ертўла савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 1,6 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 2 027 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,1 трлн сўм бўлган 150 899 та лот савдога қўйилган.

453 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech