Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Сентябрь 2024

5 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

470 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 102,7 млрд сўм бўлган 390 та лот 137,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 31,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 42,5 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 18,3 млрд сўм бўлган “УНГ Медлине” МЧЖ балансидаги бўш турган “Геолог" санаторий прафилакторияси биноси 19,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 34,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 36 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 26,1 млрд сўм бўлган АТБ «Туронбанк» Навоий БХМ балансидаги бино-иншоот 27,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 239,9 млн сўм
  • сотилган нархи 329,9 млн сўм

Ер участкалари:

  • сони 135 та
  • бошланғич нархи 30,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 50,4 млрд сўм
  • ер майдони 33,6 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 18,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 34 сотих ер участкаси 21 млрд сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 145,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 1,6 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 399,9 млн сўм бўлган қайиқ ва скутерларда сайр қилиш имкониятини яратиш ва қирғоқ қуриш (пирс) учун 35 сотих ер участкаси 1 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 62 та
  • бошланғич нарх 1,6 млрд сўм
  • сотилган нарх 2,4 млрд сўм
  • ер майдони 41,3 га

Ўтказилган савдоларда 1 158 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,3 трлн сўм бўлган 143 699 та лот савдога қўйилган.

1045 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech