Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Декабрь 2023

5 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

164 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 14,8 млрд сўм бўлган 114 та лот 21,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 11,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 12,6 млрд сўм

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган бошланғич нархи 9,7 млрд сўм бўлган “Самарқанд вилояти Агрокимёҳимоя” АЖ балансидаги марказий минерал ўғит тарқатиш омбори 10,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 829 млн сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 378,4 млн сўм бўлган Тошкент давлат аграр университети балансидаги бўш турган иссиқхона 416,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 381,9 млн сўм
  • сотилган нархи 420,1 млн сўм
  • ер майдони 2,2 га

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 60,2 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги иссиқхоналар қуриш учун 27 сотих ер участкаси 66,2 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Зарбдор туманидан бошланғич нархи 38,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 42,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 37 та
  • бошланғич нархи 9,9 млн сўм
  • сотилган нархи 670,4 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 5 та
  • ер 128,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,4 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 255 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,7 трлн сўм бўлган 114 714 та лот савдога қўйилган.

715 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech