Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Октябрь 2023

29 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

198 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,1 млрд сўм бўлган 252 та лот 24,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 4,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,9 млрд сўм
  • Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган бошланғич нархи 1 млрд сўм бўлган “Орзу иссиқ нонлари” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 1,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 57 та
  • бошланғич нархи 330,8 млн сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 9,6 млн сўм бўлган Бухоро давлат педагогика институти балансидаги хона 95,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 934,3 млн сўм
  • сотилган нархи 2,03 млрд сўм
  • ер майдони 4,1 га
  • Самарқанд вилояти Ургут туманидан бошланғич нархи 8,8 млн сўм бўлган ақлли бекат қуриш учун 0,5 сотих ер участкаси 180 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан бошланғич нархи 41,8 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,8 сотих ер участкаси 150,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 61 та
  • бошланғич нархи 33,6 млн сўм
  • сотилган нархи 341,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 19 та
  • ер майдони 45,5 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,06 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 3,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 807 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 115 436 та лот савдога қўйилган.

469 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech