Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Июнь 2022

27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ҳурматли қалам соҳиблари! Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, инсон қадри, юрт манфаати, ватан тараққиётини юксакларга кўтариш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади”, – дея билдирган фикрлари Сиз қалам аҳлига бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир.

Эл-юрт манфаати ва Ватанимиз салоҳиятини бундан-да юксакларга кўтариш йўлидаги масъулиятли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилаймиз. Сиз шарафли касб эгаларига доимо ғайрат, куч ва шижоат ҳамроҳ бўлсин!

993 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech