Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Январь 2023

26 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 441 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,2 млрд сўмлик 1 971 та мулк 26 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • Сони 19 та

  • Бошланғич нархи 7,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 9,3 млрд сўм

  • Наманган вилояти, Косонсой туманидаги бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган бўш турган санатория бино ва иншоотлар 1,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • Сони 12 та

  • Бошланғич нархи 260,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 678,7 млн сўм

  • Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги йиллик ижара ставкаси 181,4 млн сўм бўлган туман агротехнологиялар техникумининг бўш турган бинолари 199,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 208 та

  • Бошланғич нархи 4,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 8,1 млрд сўм

  • Ер майдони 9,1 га

  • Ургут туманидаги нархи 6,9 млн сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун 5,3 сотих ер участкаси 166,4 млн сўмга сотилди.

  • Чирчиқ шаҳридаги нархи 122,3 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 171,2 млн сўмга сотилди.

  • Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт туманидан нархи 949 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 21 сотих ер участкаси 1,04 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 77 та

  • Бошланғич нархи 20,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 846,7 млн сўм

  • Марғилон шаҳридаги нархи 0,4 млн сўмлик кўчма савдо жойи 122,4 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 4 123 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, бошланғич нархи 9,8 трлн сўм бўлган 139 407 та лот савдога қўйилган.

790 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech