1 153 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 48,3 млрд сўм бўлган 2 468 та лот 72,7 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
- сотилган нархи 12,4 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган «БЛКТБ-Мевасабзавот» МЧЖ устав фондидаги 22,85 фоиз давлат улуши 11,6 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 67 та
- бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
- сотилган нархи 3,8 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошлағич йиллик ижара ставкаси 303 млн сўм бўлган "Ўзбек-Корея ўқув амалий тўқимачилик технопарки" давлат муассасаси балансидаги ертўла қисми 333,3 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 16 та
- бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
- сотилган нархи 9,2 млрд сўм
- ер майдони 2,5 га
- Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан бошлағич нархи 2,3 млрд сўм бўлган оромгоҳ, мотель ва туризм комплекслари қуриш учун 1,85 гектар ер участкаси 2,5 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 2 173 та
- бошланғич нархи 8,8 млрд сўм
- сотилган нархи 11,9 млрд сўм
- ер майдони 1 185,9 га
Суд ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 98 та
- бошланғич нархи 23,4 млрд сўм
- сотилган нархи 25,4 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 3 467 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,2 трлн сўм бўлган 176 102 та лот савдога қўйилган.