Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Октябрь 2023

10 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

481 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 4,6 млрд сўм бўлган 190 та лот 8,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 7 та

  • Бошланғич нархи 2,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,9 млрд сўм

Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган бошланғич нархи 808 млн сўм бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ балансидаги Иштихон ФЁТШ бино-иншоотлари 929,2 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 39 та

  • Бошланғич нархи 164,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 383,2 млн сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,2 млн сўм бўлган Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали балансидаги бинонинг ертўласи 11,3 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 25 та

  • Бошланғич нархи 188,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 219,2 млн сўм

  • Ер майдони 0,96 га

Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 18,7 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикаси қуриш учун 5,4 сотих ер участкаси 20,6 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 67 та

  • Бошланғич нархи 21,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 150,6 млн сўм

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун кўчма савдо жойи 1,6 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 48 та

  • Ер 46,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,5 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 446 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 115 512 та лот савдога қўйилган.

440 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech