Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Май 2024

10 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

531 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 50,9 млрд сўм бўлган 2 645 та лот 102,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 7,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,1 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигини Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоотлар 3,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 9,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,9 млрд сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич нархи 4,1 млрд сўм бўлган АТ “Халқ банки” Бош амалиётлар бошқармаси балансидаги «Наврўз» шохобчаси 4,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 216 млн сўм
  • сотилган нархи 285 млн сўм

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан бошланғич йиллик ижара ставкаси 3,0 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона 31,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 73 та
  • бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,8 млрд сўм
  • ер майдони 7,6 га

Андижон вилояти Хонобод шаҳридан бошланғич нархи 755,9 млн сўм бўлган логистика маркази ташкил этиш учун 60 сотих ер участкаси 831,5 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 2 344 та
  • бошланғич нархи 25,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 67,2 млрд сўм
  • ер майдони 1 725,2 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 72 та
  • бошланғич нархи 37 млн сўм
  • сотилган нархи 925 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 4 010 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,9 трлн сўм бўлган 177 036 та лот савдога қўйилган.

1786 Чоп этиш