Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Март 2023

Тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43-сон қарори билан, мамлакатимизда жорий қиш мавсумида кузатилган аномал совуқ туфайли ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш борасида уларга бир қатор имтиёзлар берилди.

Хусусан, қарорга мувофиқ:

  1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилиши белгиланди;
  2. Давлат мулкини ижарага олган тадбиркорлик субъектларига:
    • 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан бошлаб 1 июлга қадар тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди, бунда 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида тўланмаган ижара тўловлари учун пенялар ҳисобланмайди;
    • давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдорини 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолдириш имконияти яратилди.

Юқорида келтирилган имтиёзлардан фойдаланиш учун тадбиркорлар билан давлат активи олди-сотдиси ёки ижараси юзасидан шартномавий муносабатга киришган Давактив агентлигининг тизим ташкилотларига мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилади.

Мурожаат учун:

Давлат активларини бошқариш агентлиги

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

2438 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech