Жорий йилнинг 6 июль куни соат 15:00да Давактив агентлигида қуйидаги давлат активлари:
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган “Ўқитувчи матбаа уйи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши;
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган “Меҳмонхона бино ва иншоотлари”ни сотиб олиш юзасидан савдо жараёнларининг биринчи босқичи бўйича талабгорларнинг таклифлари пакети очилади.
Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.
Пандемия шароитидан келиб чиқиб, шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us02web.zoom.us/j/83664139886).
Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.