Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Март 2023

“Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш учун техник консультант жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги / Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Навоийазот” АЖни (кейинги ўринларда – Актив / Компания) хусусийлаштириш стратегияси ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш (кейинги ўринларда – Лойиҳа) учун Техник консультант (кейинги ўринларда – Консультант) жалб қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 3 апрель куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишлари сўралади.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий Консультант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади:

Шохрух Охунов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг департаменти бошлиғи;

Тел.: + 998-71-259-20-23; эл.почта: tender@davaktiv.uz;

Шохаббос Абдуазимов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг департаменти бошлиғи ўринбосари;

Тел.: + 998-71-259-20-91; эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Лойиҳа доирасида Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи сифатида жалб этилади, шунингдек молиявий, солиқ ва ҳуқуқий комплекс таҳлили ўтказиш учун Етакчи консультант жалб қилиш бўйича алоҳида танлов эълон қилинган.

Лойиҳа доирасида Техник консультантнинг вазифасига Компаниянинг техник, экологик ва ижтимоий фаолияти комплекс таҳлилини ўтказиш киради ҳамда Етакчи консультантга кўмаклашади.

Лойиҳа бўйича ишлар Техник консультант, IFC, Етакчи консультант, Буюртмачи ва Актив вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликда амалга оширилиши кутилмоқда, зарур ҳолларда эса маълумотлар йиғишда Актив жамоасига амалий кўмаклашиш ва Активга ташриф буюришлари мумкин.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровни эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш стратегияси ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно.

Ушбу сўровнома матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинган, тафовутлар бўлган тақдирда матннинг инглиз тилидаги версияси устунлик қилади.

 

“Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш юзасидан Техник консультант учун Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги “Кимё ва газ-кимё саноатини Стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-388-сон Қарорига мувофиқ, жумладан, “Навоийазот” АЖ устав капиталидаги “Ўзкимесаноат” АЖ ва давлат улушларини хусусийлаштиришга тайёрлаш белгиланган. “Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш Компанияни яхлит ҳолда хусусийлаштиришни ёки Компаниянинг эҳтимолий алоҳида мустақил бўлинмаларга бўлган ҳолда ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларини ва/ёки мустақил тажрибали хусусий оператор томонидан бошқариладиган инфратузилма ва хизматларини хусусийлаштиришни назарда тутиши лозим. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун қуйидагиларни бажариш белгиланган:

  • Техник фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence)
  • Экологик ва ижтимоий фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence)

Шу муносабат билан, Давактив агентлиги ва Лойиҳанинг Етакчи консультантига юқорида келтирилган вазифаларни бажаришга кўмаклашиш учун Давактив агентлиги томонидан очиқ танлов асосида консалтинг компанияси (кейинги ўринларда – Техник консультант / Консультант) жалб қилинади.

Техник консультант қуйидаги вазифаларни бажариш учун Етакчи консультантга кўмаклашади:

  • Инвесторлар қизиқишини бирламчи ўрганиш (soft market sounding)
  • Яхлит Компания, шу жумладан эҳтимолий алоҳида мустақил бўлинмаларни ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларни ва/ёки инфратузилма ва хизматларини сотиб олишга бўлган инвесторларнинг қизиқишини ўрганиш (primary market sounding)
  • Рақобатчилар билан солиштирганда Компания активлари қийматининг рақобатбардошлигини «бенчмаркинг» усулида таққослаш;
  • Хусусийлаштириш (“Навоийазот” АЖ устав капиталидаги давлат ва «Ўзкимёсаноат» АЖ улушларини хусусийлаштириш) стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш.

Компаниянинг активларини яхлит, шунингдек эҳтимолий алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларини ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларини ва/ёки инфратузилма ва хизматларини хусусийлаштириш қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилиши лозим:

  • Компаниянинг операцион самарадорлигини ва молиявий ҳолатини яхшилаш;
  • инфратузилма, хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини янада барқарор ривожлантириш ва модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, молиявий барқарорлик ва “ноу-хау” экспертизаси учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • замонавий технологиялар, молиявий барқарорлик ва “ноу-хау” экспертизасини жорий этиш учун ҳамда барқарор ривожлантириш ва активларни (инфратузилма, хизматлар ва ишлаб чиқариш бирликларини) модернизация қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Давлат бюджетига кредитлар бўйича асосий қарз тўловлари, фоизлар ва солиқ тўловини амалга ошириш учун активларнинг рентабеллик салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Кимё саноатини янада ривожлантириш учун мамлакатимизда хусусий инвестициялар ҳажмини ошириш;
  • Молиявий, табиий ва инсон ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
  • Компаниянинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш ва Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш.

Актив тўғрисида қисқача маълумот

“Навоийазот” АЖ табиий газни қайта ишлаш ҳамда минерал ўғитлар, олтин қазиб олувчилар учун кимёвий реагентлар ва кам тоннали кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистоннинг кимё соҳасидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади.

“Навоийазот” АЖ Ўзбекистон кимёвий маҳсулотларининг 30%дан ортиғини ишлаб чиқариб, “Ўзкимёсаноат” акционерлик активининг база сегментларидан бири ҳисобланади ҳамда саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика мажмуи, шунингдек хизмат соҳаси, фан ва таълимнинг деярли барча тармоқларини қамраб олган.

“Навоийазот” АЖ ташқи савдо операцияларида фаол иштирок этиб, 2021 йил якунига кўра Европа, Ўрта Осиё мамлакатларига умумий қиймати 6,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар экспортини амалга оширган. Шунингдек, 2021 йил якунига кўра Компания 3,1 трлн. сўм миқдоридаги соф тушумга, 6,2 млрд. сўм миқдоридаги соф фойдага, шунингдек 6,0 млрд. сўм миқдоридаги устав капиталига эга.

Компаниянинг марказий офиси Навоий шаҳри, Миробод тумани, А.Темур кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган.

Кўрсатиладиган хизматлар ҳажми:

Ушбу Лойиҳа доирасида Консультант хизматларининг кўлами 2 босқичда амалга оширилади.

1-босқич: Амалдаги ўзаро боғлиқ инфратузилмани, ишлаб чиқариш жараёнлари ва объектларни, умумий хизматларни кейинчалик хусусийлаштириш учун алоҳида юридик ишлаб чиқариш бирликларга ажратишни зарурати ва кейинги имкониятлари/мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида, Компанияни Техник фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence) ҳамда экологик ва ижтимоий фаолиятини баҳолаш.

1. Техник фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence):

1. Компаниянинг хўжалик фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки инфратузилма ва хизматларга қайта ташкил этишни зарурати ва имконияти/мақсадга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда техник комплекс таҳлили:

  1. бутун технологик жараённи, фойдаланиладиган ускуналарнинг ишлаш самарадорлигини, техник ҳолатини ва эскиришини (амортизация) комплекс ўрганиш;
  2. заводнинг сўнгги беш йилдаги фаолияти кўрсатгичларини кўриб чиқиш ва шарҳлаш — бунда ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай жиддий тўхталишларнинг асосий сабабларини аниқлаш. Шунингдек, хом-ашё ёки коммунал хизматлар таъминотидаги ҳар қандай ўтган даврдаги танқислик тўғрисидаги шарҳлар ҳам акс эттириш;
  3. ҳар бир завод учун, бошқа ўхшаш корхоналар билан таққослаб, ишлаб чиқариш таннархини (асосий экспорт бозори учун) кўриб чиқиш — бунда қўлланиладиган технологиялар, хом ашё нархи, коммунал харажатлар ва масштаб каби рақобатбардошлик устунликларининг / камчиликларининг асосий манбаларини акс эттириш;
  4. тарихий капитал харажатларини кўриб чиқиш ва техник хизмат кўрсатишга сарфланган тарихий капитал харажатларининг адекватлик даражасини шарҳлаш, шунингдек, келгусида режалаштирилган/бюджетда инобатга олинган капитал харажатларининг адекватлик даражасини шарҳлаш — бунда яқин беш йил давомида зарур бўлган ҳар қандай катта харажатларни кўрсатиш;
  5. технологик жараённи алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига бўлиш имкониятини баҳолаш;
  6. ҳар бир ишлаб чиқариш бирликлари, ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳлари учун инфратузилма ҳамда хомашё ва материаллар (буғ, электр энергияси, табиий газ ва бошқалар) таъминоти бўйича ўзаро боғлиқликни баҳолаш ва изоҳлаш;

2. Умумий инфратузилма ва хизматларни баҳолаш ва техник комплекс таҳлили:

  1. умумий инфратузилма ва хизматлар, шунингдек, ёрдамчи ижтимоий объектларнинг ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;
  2. инфратузилма объектлари ва уни қўллаб-қувватловчи объектлар ҳамда умумий хизматлар кўрсатадиган объектларни қайта ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги ПҚ-388-сон қарори асосида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ижтимоий соҳа объектларини топшириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

3. Техник баҳолашнинг натижаси Техник комплекс таҳлили тўғрисидаги ҳисобот бўлиб, унда қуйидагилар киритилиш лозим:

  1. Компаниянинг ишлаб чиқариш бирликларининг ва заводнинг ҳар бир бирлигининг техник ҳолатини умумий баҳолаш;
  2. технологик бирликларнинг эскириш (амортизация) даражасини баҳолаш;
  3. инфратузилманинг жорий ҳолатининг тавсифи ва Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун инфратузилмани кенгайтириш заруриятини баҳолаш;
  4. оператив бошқарув шартномаси доирасида Компаниянинг ишлаб чиқариш бирликларига хизмат кўрсатувчи юридик жиҳатдан алоҳида шахс сифатида фаолият юритиш учун инфратузилма ва хизматларнинг иқтисодий ва операцион имкониятларини баҳолаш;
  5. Компаниянинг хўжалик фаолияти бўйича қарорлари, жараёнлари ва логистика операциялари самарадорлигини баҳолаш ҳамда таъминотчи ва мижозлар билан жорий бизнес алоқалари самарадорлигини баҳолаш;
  6. хомашё таъминотининг оптималлиги ва етарлилигини баҳолаш;
  7. ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида, энг муҳим ва капитал талаб этувчи технологик ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш учун инвестиция жалб қилинишига бўлган эҳтиёжларни баҳолаш;
  8. қуйидаги равишда бирлаштирилган ва хусусийлаштирилиши белгиланган қурилмалар ва ишлаб чиқариш занжирлари/инфратузилмалари ва хизматларнинг оптимал равишда гуруҳланиши:
    • аммиак ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи, III линия;
    • минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи;
    • органик синтез ва нитрон толасини ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи;
    • КС ва ККМ (каустик сода ва кичик тоннали кимё маҳсулотлари) ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи;
    • поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода (КС) ва метанол (М) ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи;
    • аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар гуруҳи;
    • заводнинг бошқа асосий бўлинмалари, шунингдек ёрдамчи цехлар;
    • инфратузилма ва хизматлар.

Техник консультантнинг тегишли хусусийлаштириш стратегияси бўйича тавсиялари потенциал рисклар, экологик ва ижтимоий йўналишдаги рискларни камайтириш юзасидан чораларни (мисол учун, ходимлар сони, жамоавий битимлар ва бошқалар) ўз ичига олиши лозим.

2. Экологик ва ижтимоий фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence):

1. Экологик ва ижтимоий комплекс таҳлили (ESDD) Техник комплекс таҳлили билан келишилган ҳолда қуйидагиларга йўналтирилиши лозим:

  1. Миллий қонунчиликка ва рухсат бериш талабларига нисбатан қўлланиладиган экологик ва ижтимоий талабларга, шунингдек, биргаликда "Қўлланиладиган стандартлар" деб аталадиган халқаро миқёсда тан олинган стандартларга мувофиқ Компанияни баҳолаш.
  2. Лойиҳага таъсир этувчи тегишли минтақавий ва стратегик экологик ва ижтимоий тадқиқотларни аниқлаш ва баҳолаш;
  3. экологик ва ижтимоий менежмент бўйича мавжуд тизимлар, сиёсатлар ва амалиётларни кўриб чиқиш;
  4. муҳим экологик ва ижтимоий муаммоларни аниқлаш, шу жумладан (улар билан чекланмаган ҳолда): i) мавжуд таъсирни баҳолаш ва уларни юмшатишнинг чоралари; ii) меҳнат ва меҳнат шароитлари, шу жумладан OHS амалиётлари; iii) таъминот занжири бошқаруви; iv) оқава сувларнинг ифлосланиши ва чиқиндиларини назорат қилиш; v) ресурслар ва сувдан фойдаланиш; vi) хавфли материаллар ва чиқиндиларни бошқариш; vii) иссиқхона газлари ажратмалари; viii) ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларга чора кўриш, шу жумладан бундай ҳолларда аҳоли хавфсизлиги; ix) маҳсулотлар транспортировкасидаги рисклар; x) хавфсизликни бошқариш; xi) манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шу жумладан шикоятларни бошқариш.
  5. тупроқ ва/ёки ер ости сувларнинг потенциал ифлосланиши, жамоатчилик шикоятлари, суд жараёнлари каби ўтган даврдаги экологик ва ижтимоий муаммоларни ўрганиш;
  6. Компанияни хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган жорий ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган экологик ва ижтимоий таъсирлар ҳамда рискларни умумлаштириш. Бу инфратузилма/тегишли объектларнинг мавжуд ва зарур ривожланишини ўз ичига олиши керак;
  7. ходимларни сонини қисқартириш ва ходимларни бошқаришга барқарор ёндашувни баҳолаш ва белгилаш. Ҳозирги даврдаги 9000 нафар ходимлар сонини инобатга олган ҳолда, ишдан бўшатиш натижасида юзага келадиган реструктуризация рисклари ва оқибатлари потенциал юқори бўлиб, уларни минималлаштириш бўйича стратегияларни таклиф қилиш зарур;
  8. сектор учун мавжуд бўлган энг яхши технологияларга (EU IPPC BREF) мувофиқ, чиқиндилар ва энергия талаблари бўйича энг яхши саноат амалиётини тақдим этиш орқали технологик жараёнларни таҳлил қилиш. Баҳолаш натижаларига кўра, техник комплекс таҳлили давомида аниқланган хулосалар билан биргаликда дастлабки инвестиция режасини тақдим этиш;
  9. потенциал экологик имкониятларни ёки жорий фаолиятни яхшилаш учун салоҳиятни аниқлаш, улар қуйидагиларга таснифланиши мумкин:
    • иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш (иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш);
    • иқлим ўзгаришига мослашиш (иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш);
    • бошқа экологик имтиёзлар (шу жумладан, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудий ифлосланишни камайтириш, чидамлиликни ошириш ва экотизимни тиклаш).

2. Мавжуд таъминот занжирларини ва пудратчиларни бошқаришни (масалан, асосий материаллар ва ресурслар, шу жумладан энергия таъминотчилари) таҳлил қилиш ҳамда тегишли экологик, ижтимоий, меҳнат ва/ёки репутацион муаммоларни аниқлаш.

3. Асосий манфаатдор томонлар гуруҳларини ва улар билан ҳамкорлик қилиш бўйича жорий фаолиятни аниқлаш. Ўтган даврдаги жамоатчилик томонидан берилган шарҳлар, шикоятлар ва саволларга жавобларни кўриб чиқиш.

4. Ҳар қандай қўшимча тадқиқотлар (рисклар сонини баҳолаш, фойдаланишга яроқлилик даражасини ўрганиш, 2-босқичда ифлосланиш даражасини баҳолаш, атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирни баҳолаш, биологик хилма-хилликни баҳолаш ва бошқалар) ўтказиш заруриятини белгилаш.

5. ESDD учун “Қўлланиладиган стандартлар” қуйидагилардан иборат:

  1. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғликни сақлаш, хавфсизлик ва ижтимоий (EHSS) соҳалардаги миллий қонунлар ва норматив ҳужжатлар, шу жумладан рухсат олиш талаблари;
  2. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган тегишли халқаро конвенциялар ва баённомалар;
  3. Халқаро молия корпорациясининг фаолият юритиш стандартлари (IFC PSs, 2012) ёки тараққиёт банклари томонидан қабул қилинган E&S соҳасидаги таққосланадиган стандартлар ва талаблар;
  4. Экватор IV принциплари (2020);
  5. Расмий қўллаб-қувватланадиган экспорт кредитлари ҳамда экологик ва ижтимоий жиҳатдан эҳтиёткорлик даражаси учун OECD умумий ёндашувлари (2016) (“Умумий ёндашувлар”)

6. ESDD ҳужжатларни кўриб чиқиш ва объектга ташриф буюриш асосида амалга оширилиши лозим, бу объект томонидан бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган тегишли ҳудудларни визуал кузатиш, экологик ва ижтимоий масалаларини муҳокама қилиш ва ҳар қандай қўшимча маълумотларни олиш учун объект билан боғлиқ бўлган тегишли шахслар / ташкилотлар билан учрашувларни ўз ичига олиши лозим.

7. ESDD ҳисоботи экологик ва ижтимоий аспектларни батафсил кўриб чиқиш натижалари ва хулосаларини аниқ кўрсатиши ва камида қуйидаги асосий компонентларни ўз ичига олиши лозим:

  1. асосий активлар ва улар билан боғлиқ ёрдамчи объектлар тавсифи;
  2. қўлланиладиган стандартларини шарҳи ва маҳаллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар ўртасидаги асосий тафовутларни аниқлаш;
  3. маҳаллий EHSS рухсатномаларнинг ҳолати ва муддати тугамаган рухсатномалар/лицензияларни аниқлаш;
  4. юқори даражадаги экологик ва ижтимоий баҳолаш;
  5. экологик ва ижтимоий стандартларга мувофиқлигини текшириш;
  6. “BAT” бўйича баҳолаш;
  7. экологик ва ижтимоий ҳаракатлар режаси (ESAP)

3. Инвесторлар қизиқишини ўрганиш (market sounding):

1. Заруратга кўра, Техник консультант Етакчи консультант томонидан белгиланадиган қуйидаги вазифаларни бажарилишида амалий ёрдам кўрсатади:

  1. минтақавий ва халқаро стратегик инвесторлардан Компанияни яхлит ва/ёки алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмалари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматлар кўринишида сотиб олиш учун талаб қилинадиган қизиқиш ва шартларни баҳолаш;
  2. манфаатдор инвесторлардан олинган жавоблар асосида сотишнинг индикатив қийматини таҳлил қилиш;
  3. истиқболли инвесторлар сонини кўпайтириш ва баҳолашни сифатли амалга ошириш мақсадида зарур бўлган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида изоҳлар тақдим этиш.

2. Комплекс таҳлил (техник, молиявий, ҳуқуқий) бўйича амалга оширилган барча ишлар хулосалари Етакчи маслаҳатчи томонидан тақдим этиладиган ҳисоботда келтирилади, унда қуйидаги масалалар акс эттирилиши лозим:

  1. Компаниянинг ривожланиш стратегияси бўйича тавсиялар;
  2. Компаниянинг яхлит ёки активларнинг эҳтимолий бўлиш, шунингдек, ишлаб чиқариш бирликлари ва ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматларни эҳтимолий бирлаштириш юзасидан ривожланиш стратегияси бўйича тавсиялар;
  3. Инвесторлар қизиқишини ўрганиш натижаларини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқариш бирликлари ва ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматларнинг ҳар бир гуруҳини инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  4. мавжуд кредитлар ва кредит линиялари (жумладан, давлат томонидан кафолатланган) бўйича тавсиялар, шу жумладан уларни таркибий ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқиш.

Техник маслаҳатчи техник комплекс таҳлили ҳисоботининг асосий хулосаларини ўз ичига олган ҳисоботни ишлаб чиқишда Етакчи консультант билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

2-босқич: Компанияни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш:

1. Биринчи босқич натижаларига кўра, Техник консультант Компанияни янада ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегияси бўйича ёндашувини ҳамда қуйидаги масалаларни акс эттирувчи “йўл харитаси”ни таклиф қилиш юзасидан Етакчи консультантга кўмаклашади:

  1. Компанияни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  2. асосий босқичларни, уларнинг кетма-кетлиги ва тахминий муддатларини аниқлаш;
  3. “Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш ва/ёки концессияга бериш усуллари бўйича тавсиялар: яхлит Компанияни ва/ёки ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирларининг алоҳида гуруҳларини ҳамда инфратузилма ва хизматларини. Ҳар бир усул учун танланган усулнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш, шунингдек сотиш диапазони/индикатив нарх қийматини ҳисобини тақдим этиш;
  4. Жараёнининг бошидан охиригача активларни ва инфратузилмаларни бошқариш тузилмасини аниқлаш (инвесторга топширишдан олдин ким ва қандай бошқаради);
  5. Рентабеллиги паст бўлган ишлаб чиқариш объектларини (шу жумладан, хусусийлаштириши мумкин бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари) бошқариш ёки тугатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  6. Активларни хусусийлаштиришга рухсат берувчи қонунчилик базасига эҳтимолий ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар (зарурат туғилганда);
  7. 1-босқичда аниқланган асосий экологик ва ижтимоий муаммоларни ечиш бўйича тавсиялар;
  8. Агар Етакчи консультант томонидан IPO орқали сотиш тавсия этилган тақдирда, Консультантнинг таклифи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
    • IPO доирасида сотиладиган ҳар бир компания акциялари пакети ҳажми ва IPO ўтказиш учун фонд биржаси бўйича аниқ тавсиялар тақдим этиш;
    • Компанияни рақобат муҳитига олиб киришда Компаниянинг қиймати ва бошқа таққосланадиган компанияларнинг қиёсий қийматини инобатга олган ҳолда сотиш нархига белгиланган потенциал мукофот/ чегирма миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар;
    • Шу каби компанияларнинг сўнгги рўйхатларини ўрганиш орқали IPO учун потенциал бозор талабини кўриб чиқиш.

2. Агар таклиф этилаётган Компанияни хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирларининг гуруҳларидан иборат бўлса, ушбу таклифда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  1. Компанияни инвесторлар учун содда ва тушунарли бўлган ишлаб чиқариш бўлинмалари/ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳларига бўлиш бўйича ҳаракатлар режаси;
  2. умумий инфратузилма ва хизматлар билан боғлиқ активларни тақсимлаш ҳамда ишлаб чиқариш бирликлари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳлари билан кейинги ўзаро ҳамкорлик бўйича тавсиялар;
  3. ижтимоий объектларни бошқариш ва/ёки ўтказиш бўйича тавсиялар.

3. Таҳлил қилиш жараёнида танланган хусусийлаштириш (ёки ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳларини, ёки яхлит Компанияни) стратегиясидан келиб чиқиб, активларнинг нарх параметрлари оралиғини аниқлаш лозим.

4. Техник консультантнинг тегишли хусусийлаштириш стратегиялари бўйича тавсиялари потенциал рискларни ҳамда экологик ва ижтимоий рискларни камайтириш чораларини (масалан, ходимлар сони, жамоавий битимлар ва бошқалар билан боғлиқ масалалар) ўз ичига олиши лозим.

5. Агар активлар хусусийлаштиришга тайёр эмас деб қарор қабул қилинса, Консультант қуйидагиларни акс эттирувчи йўл харитани ишлаб чиқиши лозим:

  1. активларни сотувга тайёр эмаслиги ҳақидаги хулосани асослаш, шу жумладан молиявий ҳолатни таҳлил қилиш, солиқ, ҳуқуқий, тижорат, операцион ва/ёки экологик рискларнинг мавжудлигини аниқлаш;
  2. асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлар, шу жумладан асосий активдан алоҳида сотилиши мумкин бўлган ижтимоий объектлар бўйича тавсиялар;
  3. активларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар;
  4. активларни хусусийлаштиришга рухсат берувчи қонунчилик базасига эҳтимолий ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар (зарурат туғилганда бунда Етакчи консультантга кўмаклашиш);
  5. Етакчи консультант активга эгалик қилиш харажатлари ва бюджетлари асосида активни давлат мулкида сақланиб қолинишини иқтисодий таъсири ҳисобини, шунингдек, Компанияни узоқ/ўрта муддатда хусусийлаштириш мумкин эмаслигини асослантирадиган сабабларини тақдим этиши лозим;
  6. Техник консультант зарурат туғилганда юқоридаги вазифаларни бажарилишида кўмаклашади.

Оралиқ ҳисобот ва коммуникация:

Техник консультант ўз вазифаларини бажариш давомида Лойиҳага жалб қилинган Лойиҳа қўмитаси аъзолари ва бошқа тегишли томонлар билан доимий алоқада бўлиши ва ўзаро ҳамкорлик қилиши лозим.

Ҳар бир босқич учун белгиланган барча оралиқ ва якуний белгиланган муддатларда топширилиши ҳамда Лойиҳа қўмитаси аъзолари томонидан мақбул деб топилган стандартга эга бўлиши лозим.

Техник консультант Компания ҳудудига ташрифларини Лойиҳа қўмитасининг тегишли аъзолари билан келишади. Бажарилаётган ишларни мониторинг қилиш жараёнида Лойиҳа қўмитаси Лойиҳага ва Лойиҳа бажарилишига тегишли ҳар қандай ва барча маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга ва Техник консультант ўз ўрнида уларни зудлик билан тақдим этиши зарур.

Техник консультант лойиҳа қўмитаси томонидан ўзига юклатилган/топширилган вазифаларни амалга ошириш учун нолойиқ ёки бошқа жиҳатдан қониқарсиз деб топилган жамоа аъзосини зудлик билан алмаштириши лозим. Шу билан бирга, ходимларни алмаштириш зарурати Техник консультантга натижаларни тақдим қилиш муддатларини узайтириш ҳуқуқини бермайди.

Кутилаётган натижа:

Техник комплекс таҳлили тўғрисидаги  ҳисобот “PDF” форматида (таҳрирлаш имконияти билан) рус ва инглиз тилларида тақдим этилади.

Барча якуний ҳужжатлар, материаллар ва амалга оширилган ишлар натижалари Лойиҳа қўмитаси аъзолари томонидан тасдиқланиши лозим ва ундан сўнг якуний/тугалланган ҳисобланади. Давактив агентлиги амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 10 иш куни ичида инглиз ёки рус тилларида ёзма изоҳ бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Техник консультант барча материалларга нисбатан қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиши лозим:

  • Улар техник жиҳатдан тўғри бўлиши ҳамда дастурлаш, грамматик, орфографик ва ҳисоб-китоб хатоларидан холис бўлиши лозим;
  • Техник консультант томонидан ишлаб чиқилган тақдимот материалларида хулоса ва ҳисоботларни ҳар бир слайдда ягона маълумот билан (мавжуд бўлган тақдирда) аниқ ва қисқа баён қилиши лозим;
  • Ҳар қандай маълумотлар ва/ёки ҳисоб-китоблар “Microsoft Excel” (макрослар ишлатилмаган ҳолда) форматида рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши лозим;
  • Агар файллар ёки дастурий таъминотнинг айрим қисмлари тасодифий ўзгаришларнинг олдини олиш ёки асосий параметрларни/ҳисоб-китобларни ҳимоя қилиш учун беркитилиши (қулфланиши) зарур бўлса, уларнинг пароллари/рухсатномалари Давактив агентлиги ва Лойиҳа қўмитаси аъзоларига тақдим этилиши лозим;
  • Ёзма материаллар ва воситалар кўринишидаги барча маълумотлар электрон шаклда тақдим этилиши керак. Электрон шакллари чекловларсиз таҳрирланиши ва ўқилиши лозим.

Консультантга қўйиладиган малакавий талаблар:

1. Лойиҳа доирасида хизматларни кўрсатиш учун Техник консультант жалб қилинган мутахассислар ва бажарилган ишлар (хизматлар) рўйхатини тақдим этиши лозим.

2. Техник консультант кимё ва ўғитлар тармоқлари учун техник консалтинг соҳасида етакчи халқаро компаниялардан бири бўлиши лозим.

3. Хизматларни кўрсатиш учун Техник консультант, унинг жамоаси аъзолари ёки консорциум хизматлар бозорида ва саноатда тегишли тажрибага эга бўлиши лозим, жумладан:

  1. кимё ва ўғитлар соҳасида мавжуд заводлар ёки қурилаётган янги заводлардаги битимлар/инвестицияларни техник комплекс таҳлилини ўтказиш бўйича тасдиқланган тажриба, шунингдек инвестиция тезислари ва режаларини ишлаб чиқишдаги тажриба;
  2. Техник консультантнинг лойиҳа жамоасининг раҳбарлари кимё ва ўғитлар тармоқларида, шу жумладан ўғит ва кимёвий моддалар ишлаб чиқариш соҳасида камида 15 йиллик тегишли тажрибага эга ҳамда ушбу нарх занжирларини яратишда илғор билимга эга бўлган соҳа мутахассисларидан иборат бўлиши керак;
  3. Техник консультантнинг лойиҳа жамоаси аъзолари камида 10 йиллик тажрибага эга бўлган ва тегишли фанлар (масалан, кимё муҳандислиги) бўйича олий маълумотга эга бўлган катта саноат мутахассисларини ўз ичига олиши керак;
  4. Техник консультантнинг жамоаси Ўзбекистон Республикасида ёки МДҲ давлатларида тегишли консалтинг хизматларини кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши керак.

4. Техник консультантнинг иш тажрибаси кўрсатилган хизматларнинг қисқача тавсифи билан тасдиқланиши ва Техник консультантнинг бош супервайзори томонидан имзоланиши керак. Халқаро тармоққа аъзо бўлган компаниялар учун Консультант билан ягона халқаро тармоққа аъзолик тамойили бўйича афилланган бир неча юридик шахсларнинг иш тажрибасини кўрсатишга рухсат берилади.

5. Лойиҳа жамоасининг касбий малакаси қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: мутахассисларнинг маълумотномаси (резюме), диплом ва/ёки сертификатлар ва/ёки гувоҳномалар нусхалари ёки интернет ресурсларидан кўчирма нусхалари (заруратга кўра).

6. Техник консультант техник топшириқни бажариш учун субпудратчи жалб қилиш ва/ёки консорциум тузиш ҳуқуқига эга, бироқ барча вазифаларни бажариш учун масъулият Техник консультантга юклатилади. Ишга жалб қилинган субпудратчиларнинг ходимлар рўйхати ва маълумотномалари (резюме) Техник консультантнинг тижорат таклифига киритилади ва шартнома тузилгандан сўнг ўзгартирилиши мумкин эмас.

Лойиҳани бажариш муддати:

Шартнома имзоланган кундан бошлаб 6-8 ой.

Давактив агентлиги томонидан тақдим этиладиган махсус материаллар:

Ушбу Лойиҳани амалга ошириш давомида Давактив агентлиги Етакчи маслаҳатчига қуйидагиларни тақдим этиш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади:

  • Давактив агентлиги жамоаси Лойиҳани амалга ошириш давомида тегишли кўрсатмалар билан Консультантни таъминлаши, Техник консультант билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Техник  консультант доимий ва мунтазам алоқада бўлиши ҳамда иш жараёнини ўрганиб бориш учун Давактив агентлиги билан қўнғироқларни амалга ошириб бориши зарур;
  • Ўғитлар билан боғлиқ аввалги лойиҳаларнинг ҳужжатлари – Давактив агентлиги жамоаси ўз тасарруфидаги барча тегишли (махфий бўлмаган) ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим;
  • Бирламчи маълумотлар имкониятлардан келиб чиқиб уч тилдан бирида – ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Алоҳида шартлар/махфийлик:

Лойиҳа маълумотларни тўплаш учун бевосита мамлакатда бўлишни, суҳбатлар ўтказишни, оралиқ хулосаларни Лойиҳа қўмитаси жамоасига тақдим этишни ҳамда турли жамоалар ва ҳамкорларга якуний тавсиялар ёзишни талаб қилади. Техник консультант Лойиҳани бажариш доирасида бевосита мамлакат ҳудудида таҳлил ўтказиш учун керакли мутахассисларни сафарбар қилиш қобилиятини намойиш қилиши лозим.

Давактив агентлиги барча маълумотлар, ҳисоботлар ва бошқа натижаларга бўлган эгалик ҳуқуқини тўлиқлигича ва фақатгина ўзида сақлаб қолади ва Давактив агентлиги мулки ҳисобланади. Мазкур Лойиҳа доирасида Давактив агентлиги, ХМК (IFC), ЖБ ва бошқа тегишли манфаатдор томонлар томонидан олинган барча маълумотлар махфий ҳисобланади ва фақат ушбу Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP) доирасида фойдаланилади.

2407 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech