Эслатиб ўтамиз, «Дори-Дармон» АЖнинг устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 2022 йил 15 ноябрь соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) узайтирилган.
Барча манфаатдор шахслар Агентлик веб-сайтида эълон қилинган талабларига мувофиқ қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризасини юборишлари мумкин.