Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июнь 2022

Баҳолаш ҳамда баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятларида амалга оширилаётган ижобий ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими мавзусида давра суҳбати бўйича пресс-релиз

Жорий йилнинг 23 июнь куни Давактив агентлигида Баҳолаш ҳамда баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятларида амалга оширилаётган ижобий ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хусусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, “Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси” (А.Исламов), “Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти” (Н.Мирзарахимова), “Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти” (З.Ниғманхонов) баҳолаш соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг аъзолари ҳамда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази экспертлари жами 60 дан кўп соҳа мутаҳассислари қатнашдилар.

Ўз навбатида мазкур тадбирни Республикада фаолият юритаётган 70 дан кўп баҳоловчи ташкилотлар, 121 нафар баҳоловчилар онлайн орқали кузатишди.

Шунингдек, давра суҳбатида мамлакатимизда бозор иқтисодиёти тамойилларини янада ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлиги ва мол-мулкнинг ҳақиқий бозор баҳосини шакллантириш ва ишончлигини таъминлаш, баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик ва баҳолаш фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, ушбу соҳаларнинг янада ривожланиши мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида, мол-мулк баҳосини аниқлаш амалиётидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари, давлат суд экспертлари ва соҳа мутахассислар фикр мулоҳазалари ва тегишли таклифлари билдирилди. Тадбир натижасида қўйидаги масалалар бўйича жумладан:

- мол-мулкни бозор қийматини аниқлашда баҳоловчилар “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун, Ягона Миллий баҳолаш стандарти асосида ўз фаолиятини амалга ошириб, якуни бўйича баҳолаш ҳисоботи тузса, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари юқоридаги баҳолашга оид қонунчилик ҳужжатларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-процессуал кодекси”, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни, Марказнинг баҳолаш услубиётлари асосида ўз фаолиятини амалга ошириб, якуни бўйича баҳолаш ҳисоботидан фарқлироқ “давлат суд эксперти хулосаси” ёки “мутахассис фикри” шаклидаги ҳужжат тузади. Бу эса амалиётда мол-мулкни ҳақиқий бозор қийматни аниқлаш юзасидан фарқ қиладиган ҳисоботлар (хулосалар) тузилишига, уларнинг натижаларини амалиётда тўғри қўлланилмаслигига ва баҳсли вазиятларга олиб келмоқда. Шу сабабли, соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уйғунлаштириш ишларни амалга ошириш;

- халқаро тажрибадан ва амалдаги баҳолаш соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори қарори билан ташкил этилган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссиясининг ишини қайта кўриб чиқиш ва унга юклатилган вазифаларни баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари қошидаги “Жамоат эксперт кенгаши”га юклаш бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши;

- баҳоловчилар ва суд экспертлари томонидан бино ва иншоотларни бозор қийматини аниқлашда фойдаланиб келинаётган Қайта тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари тўпламида бугунги кунда мавжуд замонавий қурилиш материаллари тўлиқ акс эттирилмаганлиги ва бугунги кун талабларига мосланмаганлиги сабабли бино ва иншоотларнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлашда қийинчиликлар вужудга келаётганлиги сабали уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш кераклиги;

- мол-мулкни бозор қийматини аниқлашда баҳоловчиларнинг баҳолаш ҳисоботлари суд экспертларининг хулосаларини амалиётда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўғри қўлланилиши таъминлаш мақсадида ушбу соҳа ходимларининг баҳолаш соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ўқув амалий машғулотлар, давра суҳбатлари ва семинарларни тизимли равишда ташкиллаштиришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги;

- соҳада фаолият юритаётган суд экспертлари ва баҳоловчиларнинг баҳолаш фаолияти соҳасидаги касбий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида, суд экспертлари ва баҳоловчилар учун ўқув дастурларини услубий қўлланмаларини мақбуллаштириш зарурлиги келишиб олинди.

1014 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech