Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2022

"KPMG" компанияси "Иссиқлик электр станциялари" АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун консультант сифатида жалб қилинди

Жорий йил 4 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми доирасида "KPMG" компанияси билан тижорат шартномаси имзоланди.

Маълумки, тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Иссиқлик электр станциялари" АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан тегишли танлов эълон қилинган.

Мазкур танлов жараёнида, 9 та профессионал ташкилотлар, жумладан консорциум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди. Саралаш натижасида, KPMG хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал консалтинг компанияси билан бирга ушбу активнинг рақобат тамойилларига асосланган шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

2001 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech