Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Декабрь 2022

Давактив агентлиги олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини стажировка ўташлари учун танлов эълон қилади

Давактив агентлиги “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизими ташкилотлари томонидан Ёш мутахассисларни танлаш дастури” доирасида олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт, молия, корпоратив бошқарув йўналишлари бўйича бакалавриатура ва магистратура битирувчи курсида таълим олаётган қобилиятли ёшларни стажировка ўташ учун танловга таклиф қилади.

Танловда таълим муассасалари томонидан тавсия қилинадиган (талабанинг баҳолаш дафтарчасидан кўчирма асосида) юқори рейтинг натижаларига эга, ташаббускор, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиси одоб-аҳлоқига қўйилган талабларга жавоб берадиган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • номзодларнинг резюмеларини кўриб чиқиш;
  • тест синовларини ўтказиш;
  • суҳбат орқали энг муносиб талабаларни танлаб олиш.

Тест синовлари Давактив агентлиги билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида ўтказилади. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этиладиган амалдаги тестларга нисбатан соддалаштирилган тартибда бўлиб ўтади.

Стажёрликка номзод талабалар тест саволлари умумий кўрсаткичининг камида 71 фоизидан юқори балл тўплаши имтиҳон натижаларини ижобий деб топиш учун асос бўлади. Тест синовлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда хабардор қилинган лекин унда иштирок этмаган номзодлар тестдан ўтмаган ҳисобланади.

Номзодлар тест синовлари ҳамда суҳбат ўтказилиши тўғрисида жараёнлар бошланишидан беш кун олдин хабардор қилинади.

Тест ва Танлов комиссияси суҳбатидан муваффақиятли ўтган талабалар 2023 йилнинг 9 январидан бошлаб ҳафтада беш кун соат 14:00 дан 18:00 гача (дарсдан бўш вақтда) 6 ой давомида Агентликнинг марказий аппаратининг асосий йирик таркибий бўлинмаларида Шахсий иш-режа асосида стажировка ўтайдилар.

Стажировка даврида талабаларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баробаригача бўлган миқдорда ҳақ тўланади.

Агентлик марказий аппаратига 10 нафар, унинг ҳудудий бошқармаларига 2 нафардан талаба стажировкага қабул қилинади.

Стажировка натижаларига кўра энг иқтидорли талабаларга сертификат тақдим этилади, шунингдек, улар Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалардаги вакант лавозимларга эълон қилинган танловларда тест синовларисиз, суҳбат жараёнида иштирок этишга тавсия қилинадилар.

Ҳудудларда жойлашган Олий таълим муассасалари талабалари учун стажировка юқоридаги тартибда агентликнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги электрон манзилларга ўзлари тўғрисидаги маълумотномани (резюме) жорий йил 16 декабрга қадар юборишлари зарур:

  1. Марказий аппарат personnel@davaktiv.uz, тел: +71 259-22-82
  2. Қорақалпоғистон Республикаси qqr@davaktiv.uz, тел: +61 222-00-63
  3. Андижон вилояти andijan@davaktiv.uz, тел: +74 223-61-97
  4. Бухоро вилояти buxoro@davaktiv.uz, тел: +65 221-70-55
  5. Жиззах вилояти jizzax@davaktiv.uz, тел: +72 226-57-85
  6. Қашқадарё вилояти qashqadaryo@davaktiv.uz, тел: +75 225-02-39
  7. Наманган вилояти namangan@davaktiv.uz, тел: +69 233-53-90
  8. Навоий вилояти navoiy@davaktiv.uz, тел: +79 220-61-97
  9. Самарқанд вилояти samarqand@davaktiv.uz, тел: +91 519-52-29
  10. Сирдарё вилояти sirdaryo@davaktiv.uz, тел: +67-226-53-16
  11. Сурхондарё вилояти surxondaryo@davaktiv.uz, тел: +76 223-39-21
  12. Фарғона вилояти fargona@davaktiv.uz, тел: +73 244-18-59
  13. Хоразм вилояти xorazm@davaktiv.uz, тел: +62 223-08-67
  14. Тошкент вилояти toshvil@davaktiv.uz, тел: +70 202-03-81
  15. Тошкент шаҳар toshkent@davaktiv.uz, тел: +90 991-73-43

Стажировка масаласида саволларга жавоб олиш учун Агентликнинг Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига (71) 259-22-82, 259-20-10, 259-20-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

2321 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech