Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Декабрь 2022

Осиё-Тинч океани тармоғининг давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича йиғилишида Давактив агентлиги иштирок этди

Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари Индонезиянинг Джакарта шаҳрида Давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича Осиё-Тинч океани тармоғининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев "Zoom" онлайн платформаси орқали маъруза билан иштирок этди ҳамда Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқарувнинг ривожланиши асослари, соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириб борилиши, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига бошқарувнинг замонавий амалиётларини жорий қилиш тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, А.Миралиев йиғилиш иштирокчиларини Ўзбекистоннинг 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси талабларини давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига жорий этиш, Стратегия билан уларнинг бошқарув ва назорат органлари аъзолари фаолияти самарадорлигини, масъулиятини ошириш бўйича кўзда тутилган янгиликлар билан таништириб ўтди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Осиё-Тинч океани давлат корхоналарини корпоратив бошқариш тармоғи йиғилишининг асосий мақсади минтақадаги 22 давлатдан ҳукумат вакиллари ва тегишли нодавлат манфаатдор томонлар билан тажриба алмашиш, илғор тажрибаларни аниқлаш ва давлат мулкчилик амалиётини яхшилаш учун ислоҳотлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳамда давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича ИҲТТ йўриқномаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Йиғилишда давлат корхоналари кўрсатмаларига мувофиқ танланган иштирокчи мамлакатларда мулкчилик амалиёти, хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув билан боғлиқ давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича сўнгги ишланмалар кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбир қуйидаги мавзуларга бағишланган тематик сессияларни ўзида жамлади:

  • давлат холдинг компаниялари бошқаруви;
  • коррупцияга қарши кураш ва бизнеснинг ҳалоллиги бўйича энг яхши тажрибалар;
  • иқлим ўзгариши ва давлат корхоналарида кам углеродли ишлаб чиқаришга ўтиш сиёсати.

 

1299 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech