Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    seminar baholashЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381- сонли қарорига мувофик, давлат активларини бошкариш агентлиги ҳамда “Intelekt Invest” нодавлат таълим муассасаси томонидан “Баҳоловчи ташкилотлар ассоцияцияси” ва “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” билан хамкорликда 2019 йил 3-5 сентябр кунлари “Баҳолашнинг халқаро стандартлари жараёни ва замонавий ҳолати” мавзуида баҳоловчилар учун малака ошириш семинари ўтказилди. Унда Республиканинг малакали баҳоловчилари, шунингдек “Баҳоловчи ташкилотлар Ассоцияцияси” ва “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” ҳамда давлат активларни бошқариш агентлиги вакиллари иштирок этдилар.

    seminar baholash

    Мазкур семинарни “Royal Institution of Chartered Surveyors”- RICS (Буюк Британия) вакили, ҳалқаро эксперт Татьяна Гиш олиб борди.

    Семинар иштирокчилари баҳолаш халқаро стандартларининг асосий услублари ва қоидалари билан таништирилди шунингдек, халқаро стандартларни Республикада амалиётга жорий этиш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Семинар турли мақсадларда активларни баҳолашнинг долзарб масалалари бўйича баҳоловчилар билан эркин фикр алмашиш имконини яратди.

    Иштирокчилар баҳолаш бўйича амалий тажрибалари билан ўртоқлашиб, баҳолаш стандартларидан фойдаланиш бўйича ўз фикр мулоҳазалари, қарашларини баён этишди. 

     

    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech