Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    f40df294820e3ef174db9c4c9fcbe556

    Агентлик Жаҳон банки билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда.
    Жумладан, агентлик ташаббусига кўра, Жаҳон банки кўмагида китоб ва мақолалар, презентация, аудио ҳамда видео материаллар орқали Агентлик фаолиятига оид хорижий тажрибаларни масофадан ўрганиш ташкил этилмоқда.
    Жорий йилнинг 3 июль куни Литва Республикасининг Инновация ва иқтисодиёт вазири маслаҳатчиси — Екатерина Рояка ва Иқтисодиёт вазири ўринбосари — Мариус Скуодис томонидан Литва Республикасининг давлат улуши мавжуд корхоналари фаолияти ҳамда Бошқарувни мувофиқлаштириш маркази директори — Видас Даниелиус томонидан “Давлат корхоналарининг марказлашган ҳисобот платформаси: шаффофлик ва хулосавий ҳисобот” мавзусида видео тақдимот орқали тажриба алмашилди.

     

    Мазкур ўқув-амалий тадбирда жами 40 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, агентлик ходимлари билан бирга Қозоғистон (Давлат мулки ва хусусийлаштириш қўмитаси), Арманистон (Давлат мулкини бошқариш қўмитаси), Белорус (Мулк бўйича давлат қўмитаси), Қирғизистон (Давлат мулкини бошқариш фонди), Грузия каби давлатлардаги ҳамкасблар ҳам фаол иштирок этдилар.
    Тақдимотда қизиқарли маълумотлар ўртага ташланди. Мавзу юзасидан ўзаро савол-жавоблар тарзида мулоқот олиб борилиб, соҳага оид билимлар бойитилди.
    Видео конференция якунида, Жаҳон банки томонидан хорижий тажрибани ўрганишга кўмаклашиш бўйича навбатдаги видео тақдимот яқин кунларда эълон қилиниши билдирилди.

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

     

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech