Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Фаолият йўналиши бўйича қисқача маълумот:

    • Давлат акция пакетларини (улушларини) самарали бошқариш;
    • Корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш;
    • Менежмент сифатини ошириш;
    • Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
    • Устав капиталидаги Агентлик улуши мавжуд хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзолигига, шунингдек, ижро органга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) киритилаётган номзодларни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклиф ишлаб тайёрлаш;
    • Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, давлат номидан сайланган кузатув кенгашлари аъзоларига ва ишончнома берилган Агентлик вакилларига тегишли кўрсатмалар тайёрлаш;
    • Хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий йиғилишида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар берилишини ташкиллаштириш;
    • Акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, хўжалик жамиятларининг
    • Молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
    • Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
    • Хўжалик жамиятларининг ижро этувчи органи ва кузатув кенгашининг корпоратив бошқарувнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботларини
    • Вақти-вақти билан эшитишни ташкиллаштириш;
    • Корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкиллаштириш;
    • Солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритиш чораларини кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
    • Корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш;
    • Хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
    • Давлат акция пакетларини (улушларини) реализация қилиш (хусусийлаштириш) бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
    • Хўжалик жамиятлари ноихтисосли активларини хатловдан ўтказишни ташкиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этиш;
    • Ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари кун тартибига киритилган қонун ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар тайёрлаш;
    • Давлат акциялар пакетларини (улушларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига мувофиқ ҳар бир давлат иштирокидаги корхонада самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – СМК) жорий этилиши ва баҳоланиши белгиланган.

    2020 йил 1 апрел ҳолатига кўра 2773 та давлат иштирокидаги корхоналардан 790 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида, банкрот, банклар ва суғурта компаниялари (банк ва суғурта компаниялари учун СМК мажбурий эмас) бўлганлиги сабабли СМК жорий қилинмаган. СМК жорий қилиниши керак бўлган 1983 та давлат иштирокидаги корхоналардан 1607 таси (81%) СМК баҳоланган. Жорий қилиш ҳудудлар ҳамда соҳалар кесимида инфографик маълумот тарзида келтирилган.

    Баҳолаш натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда.

    • 730 таси ёки 45,4 фоизи юқори даражада (100 фоиздан ортиқ);
    • 154 таси ёки 9,6 фоизи етарли даражада (90 фоиздан ортиқ);
    • 191 таси ёки 11,9 фоизи ўрта даражада (80 фоиздан ортиқ);
    • 270 таси ёки 16,8 фоизи етарли даражада эмас (60 фоиздан ортиқ);
    • 89 таси ёки 5,5 фоизи паст даражада (40 фоиздан ортиқ);
    • 173 таси ёки 10,7 фоизи қониқарсиз даражада (40 фоиздан кам бўлса)

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига мувофиқ ижро этувчи органнинг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида “қониқарсиз” ёки “паст” даражада бўлса, ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келиниши белгиланган.

    Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органнинг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида (2019 йил 9 ой ва йил якуни) 91 та (3 та АЖ, 32 та МЧЖ, 56 та ДУК) корхоналар ижроия фаолияти “паст” ёки “қониқарсиз” даражада баҳоланганлиги аниқланди. Ушбу корхоналарнинг кузатув кенгаши ва муассисига қонунчилик талабларига асосан корхоналарнинг ижро орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилди.

    Фаолият йуналиши инфографик куринишда:

    korpuzbkorpuzb2

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech