Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколат ва вазифалари:

    • Устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;
    • Суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
    • Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
    • Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ҳолати, шунингдек, бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёнини назорат қилади;
    • Суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади.

    Мурожаат қилиш ҳуқуқи:

    Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни
    6-моддасига асосан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга.

    Қарздор ва кредитор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир таомилларни қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.

    Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари эга.

    Банкротлик аломатлари:

    Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги банкротлик аломатлари ҳисобланади.

    1. Юридик шахс: Кредиторлик қарзи базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса ва уч ой ичида тўланмаса;
    2. ЯТТ: Кредиторлик қарзи базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса ва уч ой ичида тўланмаса;
    3. Шаҳарни ташкил этувчи корхона: Кредиторлик қарзи базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса ва олти ой ичида тўланмаса.

    Қўлланиладиган таомиллар:

    Қарздор юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:

    • Кузатув;
    • Суд санацияси;
    • Ташқи бошқарув;
    • Тугатишга доир иш юритиш.

    Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилади.

    Бундан ташқари, қонуннинг 145-моддасига асосан қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ва банкротлик ҳолатидан чиқишга ҳақли.

    Суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси) – банкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.

    Суд бошқарувчисиқуйидаги асосий малака талабларига мос келиши зарур:

    • Олий маълумотли бўлиши;
    • Камида икки йил меҳнат стажига эга бўлиши;
    • Агентликда аттестациядан ўтиши.
    • Суд бошқарувчиликка талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида ўқитилади, малакаси оширилади ва белгиланган тартибда гувоҳнома ва (ёки) сертификат берилади.

    Суд бошқарувчилари аттестация комиссияси:

    Аттестация комиссияси талабгорларни аттестациядан ва суд бошқарувчиларини қайта аттестациядан ўтказадиган коллегиал орган ҳисобланади.

    Аттестат олиш учун талабгор Агентликка (Аттестация комиссиясига) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    • Ариза;
    • Анкета;
    • Олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг нусхаси;
    • Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
    • Тегишли тоифадаги суд бошқарувчилари дастури бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (аттестатнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан аттестациядан ўтиш шарт эмас);
    • Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
    • Тегишли давлат органининг судланганликни бекор бўлиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши тўғрисидаги маълумотномаси;
    • Паспорт нусхаси.

    Талабгор аттестат олиш учун Аттестация комиссияси томонидан белгиланган махсус дастур бўйича ва муддатларда тест имтиҳони топширади.

    Имтиҳон компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда, талабгори танлаган тилда элликта тест саволларига жавоб бериш шаклида ўтказилади ва жавоблар учун талабгорга бир соат вақт ажратилади.

    Банкротлик ишлари олиб борилаётган корхоналар тўғрисида маълумот

    bankbank2bankinfo

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech