Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

IMG 20191008 195007 974Давлат активларини бошқариш агентлиги "Matbuot tarqatuvchi" АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат акция пакетини биржа савдоларига қўйди.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 26,0 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 260 000 (икки юз олтмиш минг) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4000 (тўрт минг) сўм;

Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 35 802,0 (ўттиз беш минг саккиз юз икки) сўм;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 9 308 520 000 (тўққиз миллиард уч юз саккиз миллион беш юз йигирма минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – "Тошкент РФБ" АЖ;

Лотлар сони – 260 000 (икки юз олтмиш минг) дона.

Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар 2019 йилнинг 11 ноябрдан бошлаб "Тошкент" РФБда биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин.

Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган "Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi" АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 6 -уй

Телефон рақами: 71 259-21-20

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: "Мулк-сармоя брокерлик уйи" акциядорлик жамияти.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: 90 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: – "Matbuot tarqatuvchi" акциядорлик жамияти

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур 1-тор кўча, 2-уй

Телефон рақами: +998 71 233-75-49, 0 362 227-11-32

Электрон почта манзили: info@ akmt.uz

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар диққатига!
Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech