Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Andijon yog moyДавлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади
 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи“Андижон ёғ-мой” акциядорлик жамияти(Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Фитрат кўчаси 14-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 14 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 58,4 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 243 163 (икки юз қирқ уч минг бир юз олтмиш уч) дона оддий;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4400 (тўрт минг тўрт юз) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 94 645 (тўқсон тўрт минг олти юз қирқ беш) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 23 014 162 135 (йигирма уч миллиард ўн тўрт миллион бир юз олтмиш икки минг бир юз ўттиз беш) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 1 833 238 000 (бир миллиард саккиз юз ўттиз уч миллион икки юз ўттиз саккиз минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси 126-уй

Телефон рақами: 0 (374) 223-21-22

Телефакс рақами: 0 (374) 223-21-22

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Андижон ёғ-мой” АЖ
 

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Фитрат кўчаси 14-уй

Телефон рақами: (374) 223-11-83 факс: (374) 223-10-33

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

 

 

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech