Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

yoggarДавлат активларини бошқариш Агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи- “YOG΄GAR” АЖ (почта манзили: Қорақалпоғистон Республикаси Беруни тумани Қурувчилар кўчаси 12-уй манзилида жойлашган);

Эмитентнинг фаолият соҳаси- Ҳидсизлантирилган тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқариш

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи- давлат акциялари 2019 йил 10 октябрда “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи- 89,28 фоиз

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони- 2 900 640,0 (икки миллион тўққиз минг олти юз қирқ) дона оддий акция

Бир дона акциянинг номинал қиймати- 1 260 (бир минг икки юз олтмиш) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи- 12 969,9 (ўн икки минг тўққиз юз олтмиш тўққиз) сўм 90 (тўқсон) тийин;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи-37 620 990 700,0 (ўттиз етти миллиард олти юз йигирма миллион тўққиз юз тўқсон минг етти юз) сўм

Эмитентнинг устав фонди миқдори- 4 093 374 600,0 (тўрт миллиард тўқсон уч миллион уч юз етмиш тўрт минг олти юз) сўм

Савдо ташкилотчиси- “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони- 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун ичида “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Тимур кўчаси 112-А уй

Телефон рақами: 0 (361) 222 02 75 Факс: 0 (361) 222 11 68

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58 Факс: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “YOG΄GAR” АЖ

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси Беруни тумани Қурувчилар кўчаси 12-уй манзилида жойлашган

Телефон рақами: 0 361 524-22-45

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 Веб-сайт: http://yoggar.uz

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech