Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

AdvertisementЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсливазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолашматериалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперткомиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан экспертлар реестрига киритиш учун экспертларни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Экспертларни танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш истагини билдирган талабгорларга қуйидаги талаблар белгиланади:

- баҳоловчи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлиши;

- баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун баҳоловчининг малака сертификати тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳолларининг мавжуд эмаслиги;

- баҳоловчи ташкилот штатида туриши;

- баҳоловчи лавозимида қатнашган ҳар хил турдаги мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги камида йигирмата ҳисоботнинг мавжуд бўлиши.

            Талабгорлар танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш учун комиссиянинг ишчи органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- танлов асосида танлаб олишда қатнашиш юзасидан буюртманома (унда талабгор эксперт сифатида ишларни амалга ошириш учун тайёр бўлган республика ҳудудларини кўрсатиши керак); (Намуна аризаси илова қилинади)

- баҳоловчининг малака сертификати нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

- талабгор уларда баҳоловчи лавозимида қатнашган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларга оид маълумотлар.

            Талабгорлар барча хужжатларни комиссиянинг ишчи органига 2019 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этишлари мумкин. Буюртманомага талабгор томонидан имзоланган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати икки нусхада илова қилинади.

(Маълумот учун боғланиш телефонлари: (0 371) 259-22-87, 259-20-19. Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 6-уй).

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech