Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

huquqДавлат активларини бошқариш агентлигида ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқшунослари иштирокида ҳуқуқий экспертиза амалиётини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Унда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг бошқа ҳужжатларининг жойларда қай даражада ижро этилаётгани, кўрилган чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди. Асосан давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, норма ижодкорлигида иштирок этиш, таклифларни тайёрлашда улар ишини мувофиқлаштириш масалалари юзасидан фикрлар билдирилди.

huquq tadbir

Тадбирда шунингдек, хусусийлаштириладиган объектларга давлат ордерини ва уни дубликатини бериш бўйича тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни атрофлича таҳлили, кўчмас мулк бўйича битимларни рўйхатга олишнинг янги тартиби ва улар билан электрон савдоларни ташкил этиш борасида қонунчиликдаги ўзгаришлар, агентликнинг мол-мулк ундириш бўйича суд қарорларини ижросини ташкил этишда уни амалга оширувчи ижро органлари билан ўзаро фаолиятлари ҳам иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома даъво ишларини юритиши, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишида уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш семинарнинг асосий мақсадидир.

 

Баҳс ва мунозарага бой бўлган семинар якунида юридик хизмат олдида турган долзарб масалалар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар ўртага ташланиб, келишиб олинди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech