Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

invest2Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятининг устивор вазифаларидан бири тадбиркор ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, улар эҳтиёжлари учун республика ҳудудида бўш турган давлат активларини шаффоф ва тенг рақобат мухитида сотишдир.

Бугунги кунда1 383 та инвестор томонидан давлат активларига 2,8 трлн. сўм ва 669,5 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши ва натижада ҳудудларда 42 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Агентлик томонидан ушбу инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорларни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, юзага келаётган муаммолар тизимли равишда ўрганилмоқда ва уларни хал этиш чоралари кўриляпти.

Жумладан, ҳудудий бошқармалар томонидан давлат активларини инвестиция киритиш шарти билан сотиб олган 1 322 та инвесторнинг ҳолати ўрганилди. Натижаларга кўра, уларнинг 63 тасида ўз ечимини кутаётган масалалар борлиги аниқланган. Биргина мисол Тошкент вилоятидаги 211 та тадбиркорнинг 18 тасида, Андижон вилоятидаги 180 та инвесторнинг 5 тасида, Қашқадарё вилоятидаги 99 та тадбиркорлик субъектининг 8 тасида муаммоси бор. Уларнинг аксарияти шартнома иштирокчиси бўлган давлат органи ва маҳаллий ҳокимиятлар вакилларига таълуқлидир.

Аниқланган муаммолардан 53 таси Агентлик ходимларининг тезкор сайъи ҳаракатлари билан ҳал этилган ва қолган 10 тасини ечиш бўйича тегишли чоралар кўриляпти.

Шу ўринда эслатиб ўтамизки, инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан давлат активларини сотиб олган сармоядорлар Агентлик ваколатига доир муаммолар ёки амалдаги қонунчилик нормалари бўйича Агентликнинг Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши мониторинги бошқармаси ходимларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Ф.И.Ш.

Лавозими

Телефон рақами

Жумаев Сардор Нурмахматович

Бошқарма бошлиғи

(71) 259-20-91

(71) 259-20-31

Тангриев Санжар Шамсиқулович

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

(71) 259-22-56

Убайдов Миршод Исмаилович

Масъул мутахассис

(71) 259-21-25

Асроров Умид Саттор ўғли

Масъул мутахассис

(71) 259-21-38

Жўраев Ўткир Бозорович

Масъул мутахассис

(71) 259-22-16

Ташов Ўктам Ўткурович

Масъул мутахассис

(71) 259-21-25

Давлат активларини бошқариш

агентлиги Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech