Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда халқ билан мулоқот қилиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан яқиндан танишиши салмоқли ютуқларга эришишимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан инвестиция ва фаол тадбиркорлик борасида ҳам вилоятларда кўплаб ишлар амалга ошириляпти. Биз давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш борасида Хоразм вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармон қабул қилинган бўлиб, унга кўра давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланган.

Эксперимент тариқасида белгилаб қуйилдики, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини, уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш амалиёти жорий этилди.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони ижроси бўйича вилоятда бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига 33 та давлат мулки объекти савдога чиқарилган бўлиб, шулардан 25 та бўш турган бино камида 26,48 млрд.сўм инвестиция киритиш ва янгидан 363 та иш ўрни яратиш шарти билан 1,52 млрд.сўмга сотилди.

Шунингдек, хукуматнинг аввал қабул қилинган қарорларига асосан инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан “ноль” ҳарид қийматида сотилган 52 та давлат мулки объекти бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ 116 млрд.сўм ва 17,5 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш белгиланган бўлиб, 2019 йил 1 апрел ҳолатига шундан амалда 91,8 млрд.сўм ва 12,1 млн.АҚШ доллари қийматида сармоя киритилган ҳамда харид қийматида 9 та давлат мулки объекти 2,1 млрд.сўмга сотилган.

Бугунги кунда амалдаги хусусийлаштириш дастурларига асосан 9 та, шундан 7 та давлат мулки объекти 16,7 млрд сўм инвестиция киритиш ва янгидан 130 та иш ўрнини ташкил қилиш шарти билан бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматда, қолган 2 та корхона ва хўжалик жамият устав фондидаги давлат улушлари баҳолаш қийматида “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига савдога чиқарилган.

Яна бир муҳим жиҳат, давлатимизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, сохага давлат аралашувини камайтириш иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мухим шарти этиб белгиланган. Давлат тасарруфида зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, хориж инвестицияларини жалб этиш, тадбиркорларга молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига кўра, “Urganchsharob” АЖ, “Xorazm sharobsavdo” МЧЖ, “Qo’shko’pirsharobsavdo” МЧЖ, “Yangibozorsharobsavdo” МЧЖларнинг устав фондидаги 100 фоизлик ва “Xorazmuzumitayyorlovsavdo” МЧЖнинг устав фондидаги 1,71 фоизлик давлат улушларини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли қарорига кўра, “Урганч ёғ-мой” АЖнинг устав фондидаги 60,3 фоизлик ва “Хоразмсувқурилиш” АЖнинг устав фондидаги 70,02 фоиз давлат улушларини савдоларга чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

 

С. Азизхўжаев

Давлат активларини хусусий мулкка бериш бошқармаси

бош мутахассиси

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech