Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Nam birja sotuvДавлат активларини бошқариш агентлиги "Наманганвино" АЖ устав капиталидаги 57,24 фози давлат улушини фонд биржа савдоларига чиқарди.

Эмитент номи– “Наманганвино” акциядорлик жамияти

(Наманган вилояти, Наманган тумани, Хонобод МФЙ, Истиқлол кўчаси 2 уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Маҳаллий хом-ашё негизида вино-ароқ ва ликор маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлов бериш.

Мазкур давлат акция пакетини сотиб олиш истагида бўлган барча ишбилармон тадбиркорларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.

Талабгорлар биржа қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади

Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: 90 993-95-58, факс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz, davaktiv.uz
Видео хавола: https://mover.uz/watch/Lq5V3yDm/?start=184

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар диққатига!
Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги
ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.


Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech