Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

baholashВазирлар Маҳкамаси 2019 йил 24 сентябрда «Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ушбу ҳужжат давлатимиз раҳбарининг соҳа ривожига қаратилган бир қанча қарорларига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳужжатда илк маротаба ҳар бир баҳоловчи учун алоҳида тоифа талабларижорий этилаётган бўлиб, эндиликда улар сертификатланган баҳоловчи, биринчи, иккинчи ва олий тоифали баҳоловчилар сирасига ажратилади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Республикада 1111 нафар жисмоний шахсга баҳоловчи малака сертификати берилган бўлиб, улар 262 та баҳоловчи компанияга бириктирилган. Бугунги кунда ўзининг истаги ёки иш фаолиятида йўл қўйган айрим камчилиги сабабли 67 нафар жисмоний шахснинг сертификати ҳамда 36 та баҳоловчи ташкилотга тегишли лицензия бекор қилинган.

Баҳоловчига тоифа беришда унинг малакаси, жамоат ташкилотларига аъзолиги инобатга олинади. Қарор билан комиссия томонидан нафақат уларга тоифа бериш балки, тоифани қайта кўриб чиқиш, тоифа берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилинишини тугатиш ёки бекор қилиш тартиблари ҳам белгиланаяпти. Қарорда шунингдек, Баҳолаш ташкилотлари уюшмаси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ҳам комиссия аъзолигига жалб қилинади.

Қарор билан талабгорга тоифа бериш жараёнида унинг баҳолаш соҳасидаги қўшимча фаолияти ҳам инобатга олинади. Талабгорнинг жамоат ташкилотларига аъзолиги, янги стандартларни ишлаб чиқишда иштироки, ташаббускорлиги, фаоллиги, хориж малака ошириш курсларида ўқиганлиги, халқаро конференцияларда иштироки, халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute) га эга экани шулар жумласидандир. ва ҳ.к.

Ушбу меъёрнинг ишлаб чиқилишида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Россия, Латвия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардаги халқаро тажрибалар ўрганилгани эътиборга лойиқдир.

Маълумот ўрнида ҳозирда республикамизда дунё миқёсида юқори ўринларда турувчи халқаро баҳоловчи компаниялар билан хамкорлик қилувчи “Deloitte”, “Grant Thornton Valuation”, “Ernst & Young Valuation” каби баҳоловчи ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Тоифа олиш имконияти баҳоловчининг касбий даражаси юқори бўлишини таъминлайди ва албатта соҳада танлаш имконияти кенгаяди. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, илгари баҳолаш ҳисоботларининг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун барча баҳоловчилар таклиф этилган бўлса, мазкур қарор талабига мувофиқ, фақат биринчи ва олий тоифали баҳоловчилар жалб қилинади.

Бир сўз билан айтганда ушбу ҳужжат билан баҳоловчилар фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниб, тоифа олиш, асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий таомиллар ва тизимдаги эскича механизм тубдан бартараф этилади, баҳолаш хизматлари сифати янги босқичга кўтарилади.

 

Давлат активларини бошқариш

Агентлиги ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech